Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 47 / Бухгалтерга тавсиялар

Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи мисоллар ва ҳисоб-китобларда

 

Компания ўз фаолиятини таъминлаш давомида турли хил харажатларни амалга оширади. Уларнинг бари асосий фаолият тури билан бевосита боғлиқ эмас. Бироқ улар ҳам ҳисобга олиниши ва эътироф этилиши лозим.

«Norma» МЧЖ экспертлари қандай чиқимларни операцион харажатлар моддасига киритиш мумкинлиги, шунингдек уларни қандай ҳисоблаш ва ҳисобга олиш лозимлиги ҳақида тушунтириш берадилар.

 

БОШҚА ОПЕРАЦИОН ХАРАЖАТЛАР ҚАНДАЙ ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ

 

Ишлаб чиқариш, сотиш ва корхона хўжалик фаолиятининг маъмуриятчилиги билан боғлиқ бўлмаган харажатларни бошқа операцион харажатларга киритинг.

Уларни Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг ­(2-сон шакл, АВ томонидан 24.01.2003 йилда 1209-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 070-сатрида акс эттиринг ва 040-«Давр харажатлари» сатрига киритинг. 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебети бўйича ҳисобга олинг.

Барча харажатларни бошланғич ҳужжатлар билан тасдиқланг (Солиқ кодексининг 141-моддаси 2-қисми).

 

Харажатлар таркиби

 

Бошқа операцион харажатлар таркибига қуйидагиларни киритинг (5.02.1999 йилдаги 54-сон ВМҚ билан тасдиқланган Харажатлар таркиби тўғрисидаги низомнинг 2.3-бўлими):

кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

 

камчиликлар ва барча турдаги бузилишларни бартараф этиш

 

маслаҳат, ахборот, аудиторлик хизматлари

 

хизмат кўрсатувчи хўжаликларни сақлаш

 

ходимларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва дам олишларини ташкил этиш

 

маҳсулот, ишлар, хизматлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ишлар

 

компенсация ва рағбатлантириш тусидаги тўловлар

 

иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган тўловлар

 

ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларни сақлаш

 

вақтинча тўхтатиб қўйилган объектларни сақлаш

 

банк, депозитарийнинг хизматлари

 

хайрия бадаллари

 

қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар, йиғимлар ва ажратмалар

 

зарарлар, жарималар, пенялар

 

ходимларга бериладиган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар бўйича нарх тафовутлари

 

ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган қисмда гудвиллни ҳисобдан чиқариш

 

ишлаб чиқаришни янгилаш ва яхшилаш бўйича харажатлар

 

ижарага берилган асосий воситаларни сақлаш

 

ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмайдиган ходимларга касаллик варақалари бўйича тўловлар

 

фойдаланилаётган ускуналарни монтаж қилиш сифатини текшириб кўриш

 

янги корхоналар учун ишчи кучини жалб қилиш

 

ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиб туриш даврида объектларни сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш

 

бошқа харажатлар

 

 

 

Уларнинг айримларини кўриб чиқамиз.

 

Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш

Улар асослантирилган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Бунинг учун ходимни ўқитишга юбораётганда таълим муассасаси билан шартнома тузинг, унда тарафлардан бири корхонангиз бўлади. Таълим хизматлари кўрсатилганлиги далили далолатнома, ҳисобварақ-фактура ва маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (сертификат, диплом, аттестат ва ҳ.к.) билан тасдиқланган бўлиши керак.

Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш харажатларини чегириладиган харажатларга киритинг (Солиқ кодексининг 145-моддаси 20-банди). Бунда уларга қуйидагилар киритилмаслигига эътибор беринг:

жисмоний шахс манфаатларини кўзлаб ўқитиш ҳақини тўлаш. Бу – жисмоний шахс учун моддий наф тарзидаги даромад ва корхона учун чегирилмайдиган харажат (Солиқ кодексининг 147-моддаси 3-банди, 177-моддаси 1-банди);

янги ишга туширилган корхонада ишлаш учун кадрлар тай­ёрлаш. Бу – солиқ солинадиган фойдадан келгусида чегириладиган харажатлар (Солиқ кодексининг 146-моддаси 3-банди).

 

Камчиликлар ва бузилишларни бартараф этиш

Бундай харажатлар қуйидагилар сабабли юзага келиши мумкин:

лойиҳалардаги ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликлар;

маҳсулотлар ва товарлар ташиб келтирилиши чоғида юз берган бузилишлар ва деформациялар;

коррозия натижасида деформацияларнинг аниқланиши.

Одатда бу – етказиб берувчилар ва бошқа шахсларнинг камчиликлари бўлиб, уларга даъво билдиришингиз мумкин. Харажатларнинг қопланмаган қисмини бошқа операцион харажатларга киритинг.

Бу – чегирилмайдиган харажатлар (Солиқ кодексининг 147-моддаси 10-банди).

 

Камчиликлар ва бузилишларни бартараф этиш бўйича харажатларни ишлаб чиқаришдаги брак билан чалкаштирманг, уни тузатиш харажатлари ишлаб чиқариш таннархига киритилади.

 

МИСОЛ. Камчиликларни бартараф этиш бўйича харажатларни ҳисобга олиш

«А» корхонаси «В» корхонасига хоналарни таъмирлаш учун буюртма берди. «А» корхонаси ишни қабул қилаётганда камчиликлар борлигини аниқлади, уларни бартараф этиш бўйича харажатлар қуйидаги миқдорни ташкил этди:

материаллар – 1 500 минг сўм;

камчиликларни бартараф этиш бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш – 700 минг сўм;

ЯИТ – 84 минг сўм.

«В» корхонаси даъво асосида фақат 1 000 минг сўмни қоплади. Қолган сумма бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилди.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Камчиликларни бартараф этиш бўйича харажатлар суммасига даъво билдирилди

 

1 500

 

4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

700

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

84

 

6520-«Давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар»

 

Даъво бўйича харажатларнинг бир қисми қопланди

 

1 000

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»

 

Сумманинг қолдиғи бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилди

 

1 284

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

4860-«Даъволар бўйича олинадиган счётлар»

 

 

 

Аудиторлик хизматлари

Бу – лицензияланадиган фаолият тури, шу сабабли аудит учун сарфланган харажатларни асослаш мақсадида унинг бажарилганини тасдиқловчи ҳужжатлардан ташқари аудиторлик ташкилотидан лицензия нусхасини албатта талаб қилиб олинг.

Аудиторлик хизматлари қийматини, у корхона учун мажбурий эканлигидан қатъи назар, чегириладиган харажатларга киритинг (Солиқ кодексининг 145-моддаси 17-банди).

Қуйидагиларда кўрсатилган ташкилотлар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим:

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг ­10-моддасида;

Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази тўғрисидаги низомнинг (15.08.2017 йилдаги 631-сон ВМҚга 2-илова) 16-бандида;

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (19.09.2018 йилдаги ПҚ-3946-сон) 5-бандида (2020 йилдан бошлаб).

 

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни сақлаш

Корхонангиз балансида қуйидагилар мавжуд бўлса, бундай харажатлар юзага келади:

соғлиқни сақлаш объектлари;

болалар боғчалари;

уй-жой-коммунал хўжалик объектлари;

маданият ва спорт объектлари;

маиший хизмат кўрсатиш устахоналари;

ошхоналар, буфетлар ва ҳ.к.

Бундай харажатларни 2710-«Хизмат кўрсатувчи хўжаликлар» счётининг дебети бўйича ҳисобга олинг.

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларнинг харажатлари ишлаб чиқариш, сотиш ва корхона хўжалик фаолиятининг маъмуриятчилиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Харажатларни ҳисобдан чиқараётганда буни инобатга олинг ва уларни, тегишинча, ишлаб чиқариш таннархига, сотиш бўйича харажатларга ёки маъмурий харажатларга киритинг. Қолганини бошқа операцион харажатларга киритинг.

 

ВАЗИЯТ. Хизмат кўрсатувчи хўжалик бўйича харажатларни ҳисобдан чиқариш

Корхонанинг ошхонаси бор, у:

корхона ходимларини бепул тушлик билан таъминлайди;

нон-булка маҳсулотларини ёпиб, уларни четга сотади;

раҳбариятнинг кўрсатмасига биноан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилаётган шахсларга атаб тушлик тайёрлади.

Корхона қуйидаги харажатларни ҳисобдан чиқаради:

корхона ходимларини тушлик билан таъминлаш бўйича – бошқа операцион харажатларга (9430-счёт);

нон-булка маҳсулотларини тайёрлаш бўйича – уларнинг таннархига (2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар» счёти);

меҳмонларга атаб тушлик тайёрлаш бўйича – вакиллик харажатларига (9420-«Маъмурий харажатлар» счёти).

 

Хизмат кўрсатувчи хўжаликларни сақлаш харажатларига объектларнинг ўзини сақлаш, шу жумладан уларнинг амортизацияси ва таъмирланишини ҳам киритинг.

 

 

Компенсация ва рағбатлантириш тусидаги тўловлар

 

Уларнинг таркибига қуйидагиларни киритинг:

Ҳукуматнинг қарорларига кўра компенсация тўловлари

 

бир марта бериладиган мукофотлар, йил давомидаги иш якунлари бўйича, узоқ муддат ишлаганлик учун рағбатлантиришлар, шунингдек улар бўйича ЯИТ

 

мажбурий прогул вақти ёки паст ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун ҳақ тўлаш

 

вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотган тақдирда ҳақиқий иш ҳақи миқдоригача қўшимча ҳақ

 

малака ошириш ва кадрларни қайта тайёрлаш вақтида ходимларга иш ҳақи тўлаш

 

қонун ҳужжатларига мувофиқ 12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор бўлган аёлларга берилган қўшимча таътилга ҳақ тўлаш

 

ходимларга товарлар, маҳсулотлар ва бошқа қимматликларни бепул бериш, улар учун ишлар, хизматларни бажариш

 

ходимларнинг харажатларини қоплаш

 

 

Ходимга тегишли мол-мулкдан хизмат мақсадлари учун фойдаланилса, унинг харажатларини қопланг (МКнинг 173-моддаси). Қуйидаги ҳолларда қоплаш тартиби белгиланган:

ходимларнинг шахсий автотранспортидан фойдаланиш (Тартиб, 2.04.1999 йилдаги 154-сон ВМҚга 3-илова). Компенсация миқдори автомобиль двигатели қувватига боғлиқ;

касаначиларнинг ишлаб чиқариш топшириғини бажариши (Низом, 1.07.2008 йилдаги 146-сон ВМҚга 4-илова).

Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 30.12.2010 йилда 2175-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ имтиёзли шахслар тоифаси учун уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсациялар ҳам қонун ҳужжатларида белгиланган компенсация тўловларига киради.

Бир марта бериладиган мукофотлар, йил давомидаги иш якунлари бўйича ва узоқ муддат ишлаганлик учун рағбатлантиришларни бошқа операцион харажатларга киритинг.

Корхонанинг мукофотлаш тўғрисидаги низомида назарда тутилган ишлаб чиқаришдаги меҳнат натижалари учун мукофотлар бошқа операцион харажатларга кирмайди. Бу – ишлаб чиқариш харажатлари.

 

Мажбурий прогул вақти ёки паст ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун ходимга кейинги 2 календарь ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб компенсация тўланг (Тартибнинг 5-банди, 11.03.1997 йилдаги 133-сон ВМҚга 6-илова).

Вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотган тақдирда ҳақиқий иш ҳақи миқдоригача қўшимча ҳақни Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларига (11.02.2005 йилдаги 60-сон ВМҚга 1-илова) мувофиқ тўланг. Ходимнинг меҳнатга лаёқатсизлик даражасини тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) белгилайди.

Ходимга ишдан ажраган ҳолда ўқиш даври учун иш ҳақи тўланг, унинг миқдорини жамоа шартномасида белгиланг. У ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак (МКнинг 166-моддаси).

12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил беринг (МКнинг 232-моддаси). Таътил пулини тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақини 11.03.1997 йилдаги 133-сон ВМҚга 6-илова 1-бандига мувофиқ белгиланг.

Товарлар, маҳсулотлар бепул берилганда ёки хизматлар кўрсатилганда ходим моддий наф олади, корхона эса бошқа операцион харажат қилади.

 

МИСОЛ. Ходимга қимматбаҳо совға берилишини ҳисобга олиш

Корхона ходимга юбилей санаси муносабати билан қимматбаҳо совға тақдим этди, у ҚҚСсиз 1 000 минг сўмга харид қилинган.

Совғанинг қиймати 6 ЭКИҲдан (202 730 х 6 = 1 216 380 сўм) ошмаганлиги сабабли совғанинг қийматига ЖШДС солинмайди (Солиқ кодексининг 179-моддаси 14-банди).

Бу ҳолда ҚҚС юзага келмайди, сабаби солиқ солинадиган база нолга тенг (Солиқ кодексининг 204-моддаси). У чиқиб кетиш қиймати билан совғанинг харид қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида белгиланади.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Совға кирим қилинди

 

1 000

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Совға юбилярга топширилди

 

1 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1090-«Бошқа материаллар»

 

Совғанинг қиймати бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилди

 

1 000

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

Корхона молиявий имкониятларга эга бўлса, ходимнинг қуйидаги харажатларини қоплашингиз мумкин:

овқатланиш;

йўлкира;

даволаниш ва дам олишга йўлланмалар;

экскурсия ва саёҳатлар;

спорт машғулотлари;

маданий-кўнгилочар тадбирларга қатнашиш;

обуна ва товарлар;

бошқа шунга ўхшаш тўловлар.

Овқатланиш ва йўлкира қийматини қоплаш – ЯИТ, ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар солинадиган компенсация тўловлари (Солиқ кодексининг 174-моддаси). ЯИТни ҳам бошқа операцион харажатларга киритинг.

Келтирилган рўйхатдаги қолган барча тўловлар ходим учун моддий наф ҳисобланади ва уларга ЯИТ солинмайди, бироқ ЖШДС солинади (Солиқ кодексининг 177-моддаси). Бунда даволаниш ва дам олишга йўлланмалар қийматига ЖШДС бўйича имтиёзни қўллашингиз мумкин (Солиқ кодексининг 179-моддаси 2, 3-бандлари).

 

Иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган тўловлар

 

Уларга қуйидагиларни киритинг:

болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича нафақалар

 

пенсияга устамалар, пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бир йўла тўланадиган нафақалар

 

қайта ташкил этиш, ходимлар сони ва штат қисқартирилиши муносабати билан ходимларга тўланадиган тўловлар

 

моддий ёрдам

 

 

Ходимларга болани 2 ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақани Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 14.03.2002 йилда 1113-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ тўланг. 2019 йилда нафақа миқдори 406 000 сўмни ташкил этади.

Пенсияларга устамалар тўлаш имкониятини корхонанинг молиявий имкониятларидан келиб чиқиб белгиланг. Бунда ишламайдиган пенсионерларга тўланадиган тўловлар улар учун ЯИТ солинмайдиган бошқа даромад ҳисобланади (Солиқ кодексининг 178-моддаси 18-банди). Ишловчи пенсионерлар учун бу – ЯИТ солинадиган ишланмаган вақт учун тўланадиган ҳақ (Солиқ кодексининг 175-моддаси 15-банди).

Ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилаётганда қуйидаги ҳолларда ишдан бўшатиш нафақасини тўланг:

ходим пенсияга чиқаётганда;

корхона қайта ташкил этилаётганда;

штат қисқартирилаётганда;

меҳнат қонунчилигида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Меҳнат шартномаси штат қисқарганлиги сабабли бекор қилинаётган бўлса, ниятингиз ҳақида ходимни камида 2 ой олдин ёзма равишда (имзо чектириб) огоҳлантиринг.

Ходим билан келишувга биноан огоҳлантиришни унинг муддатига мувофиқ келадиган пуллик компенсация билан алмаштиришингиз мумкин (МКнинг 102-моддаси).

Айрим ҳолларда меҳнат қонунчилигида 1 ойдан 3 ойгача бўлган давр учун ўртача ойлик иш ҳақини қўшимча тўлаш назарда тутилади (МКнинг 67-моддаси).

Меҳнат шартномаси бекор қилинганда санаб ўтилган барча тўловлар жисмоний шахснинг бошқа даромадлари ҳисобланади ва уларга ЯИТ солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 15-банди).

Моддий ёрдамнинг барча турларини бошқа операцион харажатларга киритинг. Бунда унинг айрим турлари жисмоний шахснинг бошқа даромадларига киради ва уларга ЯИТ солинмайди (Солиқ кодексининг 178-моддаси 16-банди). Хусусан, бу қуйидаги моддий ёрдам:

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган;

ходимга меҳнатда майиб бўлганлик, касб касаллиги ёхуд соғлиққа бошқача шикаст етганлиги билан боғлиқ;

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган;

бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар.

Моддий ёрдамнинг қолган турлари рағбатлантириш хусусиятига эга тўловларга киради ва уларга ЯИТ солинади (Солиқ кодексининг 173-моддаси 4-банди). Бунда ЯИТни ҳам корхонанинг бошқа операцион харажатларига киритинг. Масалан, таътил, даволаниш ва ҳ.к. учун моддий ёрдам.

 

Консервация қилинган қувватлар ва объектларни сақлаш

Бу – консервация қилинган объектларни қўриқлаш, уларни ёритиш ва бут сақланишини таъминлашга доир бошқа чораларни кўриш учун харажатлар.

Объектлар қуйидаги ҳолларда консервация қилиниши лозим:

маблағ билан таъминланмаганда ёки маблағ қўйиш мақсадга мувофиқ бўлмаганда;

замонавий талабларга мувофиқ бўлмаганда;

улардан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш зарурати бўлмаганда.

АВни консервация қилиш муддати 24 ойдан ошиши мумкин эмас. Ушбу муддат ўтгач, объектлар консервациядан чиқарилган деб ҳисобланади.

Объектларни Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (16.09.2003 йилдаги 401-сон ВМҚ билан тасдиқланган) мувофиқ консервация қилинг.

 

 

Консервация қилинган АВ бўйича амортизация ҳисобланмайди (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган 5-сон БҲМСнинг 35-банди).

 

Банк ва депозитарийнинг хизматлари

Банк хизматларига шартномадаги тарифлар бўйича ҳақ тўлайсиз. Бунда қуйидагилар ҳақида сўз бормоқда:

банк счётларини очиш ва юритиш;

топшириғингизга биноан ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

«Банк-мижоз» тизимини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш;

ҳисоб-китоб-касса хизмати кўрсатиш;

чет эл валютаси олди-сотдиси;

банк кафолатлари бериш ва бошқа хизматлар.

Банклар ўз хизматлари учун тўловни ҳисоб-китоб счётингиздан мустақил равишда ушлаб қоладилар, бу кўчирмаларда қайд этилади. Кўчирмалар банклар учун ҳисобварақ-фактура ўрнини босади, сиз учун эса банк хизматларини ҳисобга олиш учун ҳужжатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 222-моддаси).

Корхонангиз қимматли қоғозларга эга бўлса, депозитарий хизматларидан фойдаланасиз. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси қимматли қоғозларни сақлашнинг, уларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олишнинг ва улар ҳаракатининг ягона тизимини таъминлайди («Қимматли қоғозлар тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси). Унинг хизматларини бошқа операцион харажатларга киритинг.

 

Бюджетга мажбурий тўловлар, солиқлар, йиғимлар, давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар

Бошқа операцион харажатлар таркибига қуйидагиларни киритинг:

ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва тўловлар;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

мол-мулк солиғи;

ер солиғи;

автотранспорт йиғимлари;

давлат божлари, капиталлаштириладиганлари бундан мустасно;

божхона тўловлари, капиталлаштириладиганлари бундан мустасно;

товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим;

ноширлик ва матбаа корхоналари учун «Ижод» жамғармасига ажратмалар (АВ томонидан 4.09.2010 йилда 2139-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом).

 

 

Активлар харид қилинаётганда тўланган давлат божлари ва божхона тўловлари уларнинг қийматига киритилиб, бошқа операцион харажатларга кирмайди.

 

Бошқа операцион харажатларга кирадиган тўловларга ягона ижтимоий тўлов ҳисобласангиз, уни ҳам ушбу харажатларга киритинг.

Маҳсулот ёки товарларни таннархидан ёки олинган нархдан паст нархларда сотсангиз, харидор қопламайдиган ҚҚС ҳам бошқа операцион харажат деб ҳисобланади.

 

МИСОЛ. Бошқа операцион харажатларда ҚҚСни ҳисобга олиш

Корхона товарни 108 минг сўмдан сотади, шу жумладан ҚҚС – 18 минг сўм. Товарнинг харид қиймати 120 минг сўм, шу жумладан ҚҚС – 20 минг сўм.

Товар харид қийматидан паст баҳода реализация қилинганда ҚҚС харид қийматидан келиб чиқиб белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

Корхона товарни харид қийматидан арзонроққа сотмоқда, шу сабабли қуйидаги суммага ҚҚСни қўшимча ҳисоблаши керак:

100 х 20% – 18 = 2 минг сўм.

Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммаси харидор томонидан қопланмайди, балки корхонанинг бошқа операцион харажати ҳисобланади.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Товар харид қилинди

 

100

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

ҚҚС ҳисобга олинди

 

20

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

Товарни реализация қилишдан олинган даромад акс эттирилди (ҳисобварақ-фактурага кўра)

 

90

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди (ҳисобварақ-фактурага кўра)

 

18

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Реализация қилинган товар таннархи акс эттирилди

 

100

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2910-«Омбордаги товарлар»

 

ҚҚС қўшимча ҳисобланди

 

2

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Ҳисобланган ва ҳисобга олинган ҚҚС сўндирилди

 

20

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича аванс тўловлари»

 

 

 

Ҳисобланган ва ҳисобга олинган ҚҚС суммалари – бир хил (20 минг сўм), шу сабабли бюджетга тўланадиган ҚҚС нолга тенг. Бунда товар харид қийматидан паст нархда сотилгани сабабли корхона 2 минг сўмлик бошқа операцион харажат қилди.

 

Қуйидаги солиқлар ва тўловларни ҳам бошқа операцион харажатларга киритинг:

норезидентлар ёки бошқа шахслар учун тўланган;

текширувлар натижаларига кўра тўланган.

 

 

Зарарлар, жарималар, пенялар

 

Бошқа операцион харажатларнинг ушбу турига қуйидагилар киради:

бекор қилинган ишлаб чиқариш буюртмалари бўйича йўқотишлар

 

ишлаб чиқариш жараёнига тегишли бўлмаган моддий қимматликларни йўқотиш ва камомади

 

ишлаб чиқариш захираларини ва тайёр маҳсулотни арзонлаштириш натижасидаги зарарлар

 

идишларга доир операциялар бўйича зарарлар

 

суд чиқимлари

 

даргумон қарзлар бўйича захирага ажратмалар

 

умидсиз дебиторлик қарзини ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар

 

ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллар операциялари бўйича кўрилган зарарлар

 

табиий офатлар туфайли кўрилган йўқотишлар ва зарарлар, шу жумладан улар оқибатларининг олдини олиш ёки бартараф этиш билан боғлиқ харажатлар

 

қопланмайдиган ўғирликлардан кўрилган зарарлар

 

асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарарлар

 

хўжалик шартномаларининг шартлари бузилганлиги учун жарималар, пенялар, неустойкалар ва бошқа хил санкциялар, шунингдек етказилган зарарларни тўлаш бўйича харажатлар

 

солиққа доир ва бошқа қонунчиликни бузганлик учун жарима ва пенялар

 

бошқа жарималар

 

 

 

Буюртмачи ишлаб чиқариш босқичида шартномани бекор қилса, бекор қилинган буюртмалар бўйича йўқотишлар юзага келиши мумкин. У мазкур шартнома бўйича сарфлашга улгурган харажатларингизни қопламаса, уларни бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқаришингизга тўғри келади.

 

Бекор қилинган буюртмалар бўйича йўқотишлар юзага келмаслиги учун шартномаларда:

олдиндан тўлов тўланишини;

буюртмачининг ташаббусига кўра бекор қилинган тақдирда харажатлар қопланишини назарда тутинг.

 

Йўқотишларнинг олдини олиш имкони бўлмаса, 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» счётида жамланган харажатларни ­9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқаринг.

 

Моддий қимматликларни йўқотиш ва камомадига қуйидаги йўқотиш ва камомадларни киритинг:

инвентаризация натижасида аниқланган;

ўғирликлар натижасида юзага келган;

ишлаб чиқаришга тегишли бўлмаган бошқа ҳолларда.

 

Моддий қимматликларнинг табиий камайиши нормаларидаги ортиқча йўқотишлар ва бузилишлар чегирилмайдиган харажатларга киради (Солиқ кодексининг 147-моддаси 1-банди).

Ишлаб чиқариш захираларини ва тайёр маҳсулотни қуйидаги ҳолларда арзонлаштирсангиз, уларни қайта баҳолаш натижасида зарарлар юзага келади:

шикастланган;

эскирган;

сотишнинг соф қиймати пасайган.

Захираларнинг ҳаддан ташқари тўпланиши ва уларнинг секин айланувчанлиги ҳолларида захиралар молиявий ҳисоботда уларни сотиш ёки ишлатишдан кутиладиган суммадан юқори акс эттирилмаслиги учун захираларни сотишнинг соф қийматига қадар арзонлаштиринг (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 44-банди).

Кўп маротаба ишлатиладиган идишларга доир операциялар бўйича зарарлар қуйидаги ҳолларда юзага келади:

харидор томонидан қайтарилмаганда;

йўқолганда;

синганда;

эскирганда ва ҳ.к.

 

МИСОЛ. Харидор идишларни қайтармаганлигидан кўрилган зарарни ҳисобга олиш

Корхона қайтариладиган идишдаги товарни харидорга жўнатди. Шартномада қуйидагилар назарда тутилган:

идиш учун 5 400 минг сўм гаров пули тўлаш;

товар етказиб берилгандан кейин 10 кун ичида уни қайтариш.

Идишнинг ҳисоб қиймати – 5 000 минг сўм.

Гаров суммаси тўланган, бироқ харидор идишни қайтармаган.

Гаровдаги идиш қайтарилмаганда ҚҚСни ўз ичига олувчи гаров суммасидан ҚҚС аниқланади:

5 400 / 120 х 20 = 900 минг сўм.

Бухгалтерия ҳсоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Идишлар реализация қилинди (гаров суммасига)

 

5 400

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС ҳисобланди

(5 400 / 120 х 20)

900

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Идишларнинг қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

5 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1060-«Идиш ва идишбоп материаллар»

 

Харидор идишларни қайтармаганлигидан кўрилган зарар акс эттирилди

 

500

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

Судга мурожаат қилиш билан боғлиқ харажатларни суд чиқимларига киритинг:

давлат божи;

почта харажатлари;

таржимон хизматлари ва ҳ.к.

Суд сизнинг фойдангизга ҳал қилув қарори қабул қилганда ушбу чиқимларингизни қоплашлари мумкин, шу сабабли уларни 4890-«Бошқа дебиторлар қарзлари» счётининг дебети бўйича акс эттиринг. Чиқимлар қопланмаса, уларни 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётига ҳисобдан чиқаринг.

Ҳисобот йили охирида ўтказилган дебиторлик қарзини инвентарлаш натижаларига кўра даргумон қарзлар бўйича захира ташкил этинг.

Захира ҳажмини ҳар битта даргумон қарз бўйича алоҳида – қарздорнинг тўлов қобилияти ва қарзни қоплаш эҳтимолини баҳолаш асосида белгиланг.

Захира ташкил этилишини 9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебети ва 4910-«Даргумон қарзлар бўйича резерв» счётининг кредити бўйича акс эттиринг.

Даргумон қарзлар бўйича захира ташкил этмасангиз, инвентарлаш натижаларига кўра аниқланган умидсиз қарзларни бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқаринг.

Бунда даъво муддати (3 йил) ўтган, қайтариш имкони бўлмаган қарз умидсиз қарз ҳисобланади.

Қарзларни ҳисобдан чиқариш пайтида қарздорнинг мулкий аҳволи ўзгариб қолса, уларни ундириб олиш имкониятини 5 йил мобайнида кузатиш мақсадида 007-«Тўлашга қобилиятсиз дебиторларнинг зарарга ўтказилиб ҳисобдан чиқарилган қарзи» балансдан ташқари счётида ҳам акс эттиринг.

Ҳисобот йилида аниқланган ўтган йилларда кўрилган зарарлар одатда ўтган даврларда йўл қўйилган хатолар натижасида юзага келади. Масалан, етказиб берувчининг ҳисобварақ-фактураси бухгалтерияга кечикиб топширилганлиги сабабли у бўйича бухгалтерия ўтказмаси расмийлаштирилмаган бўлиши мумкин.

Арзимас хатога йўл қўйилган бўлса, зарарларни бошқа операцион харажатларга киритинг.

Жиддий хатога йўл қўйилган бўлса:

ҳисобот йили бошида тақсимланмаган фойда сальдосига ва, тегишинча, активлар, мажбуриятлар счётларига ёки операциянинг характерига қараб бошқаларга тузатиш киритинг;

хато аниқланган давр ҳали солиқ органлари томонидан текширилмаган бўлса, молиявий ҳисоботни қайта топширинг.

Қандай миқёсда хатога йўл қўйилганда молиявий ахборот ишончсиз бўлиб қолишини баҳолаб, жиддийлик мезонини мустақил равишда белгиланг. Мезонни қатъий белгиланган суммада ёки баланс валютаси, соф активлар ёки бошқа кўрсаткичларга нисбатан фоизда белгилашингиз мумкин.

Жиддийлик мезонини ҳисоб сиёсатида акс эттиринг. У белгиланмаган бўлса, ҳар қандай хато жиддий бўлади.

Хато солиқларга дахл этса, хато жиддийлигидан қатъи назар солиқ ҳисоботини қайта топширинг, башарти:

солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати – 5 йил ўтмаган бўлса;

хато аниқланган давр солиқ органлари томонидан текширилмаган ёки текширилган, бироқ тузатиш киритилгандан сўнг солиқ суммаси ошадиган бўлса.

Бунда солиқларни тузатиш киритаётган даврдаги ставкалар бўйича қайта ҳисобланг.

 

МИСОЛ. Жорий йилда аниқланган ўтган йилги хатони ҳисобда акс эттириш

Бухгалтерия ўтган йили олинган 700 минг сўмлик хизматлар бўйича ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилмаганлигини аниқлади.

I вариант – жиддийлик мезони 1 000 минг сўм.

Хато суммаси жиддийлик мезонидан паст, шу сабабли уни жорий даврда акс эттирамиз.

II вариант – жиддийлик мезони 100 минг сўм.

Хато суммаси жиддийлик мезонидан юқори, шу сабабли йил бошида тақсимланмаган фойда сальдосини ва хизматларни етказиб берувчи бўйича дебиторлик қарзини жорий даврда камайтирамиз.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

I вариант – хато суммаси жиддийлик мезонидан паст

 

Зарар бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилди

 

700

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

II вариант – хато суммаси жиддийлик мезонидан юқори

 

Зарар тақсимланмаган фойда сальдосига ҳисобдан чиқарилди

 

700

 

8720-«Жамғарилган фойда»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

 

 

Айбдорларни аниқлашнинг ёки айбдор томон ҳисобидан зарур суммаларни қоплашнинг имкони бўлмаганда қопланмайдиган ўғирликлардан кўрилган зарарлар юзага келади.

Ўғирлик далили аниқланганда инвентаризация ўтказинг ва моддий қимматликлар ҳақиқатда мавжудлигини бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштиринг (АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган ­19-сон БҲМС).

Айбдор шахсни аниқлаган бўлсангиз, йўқотишлар суммасини белгиланг. Ходим етказилган зарар учун ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори доирасида моддий жавобгар бўлади (МКнинг 201-моддаси).

Бунда иш берувчи айбдор ходимдан зарарни ундиришдан қисман ёки тўлиқ воз кечишга ҳақли (МКнинг 200-моддаси).

 

МИСОЛ. Ўғирликлардан кўрилган зарарларни ҳисобга олиш

Омбор инвентаризациядан ўтказилганда 5 000 минг сўмлик материаллар камомади аниқланган. Камомадда айбдор – омбор мудири. Раҳбар буйруғида айбдор 2 000 минг сўмни қоплаши белгиланган.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Зарар суммаси аниқланди

 

5 000

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

1010-«Хом ашё ва материаллар»

 

Айбдор шахсдан ундириладиган сумма аниқланди

 

2 000

 

4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

Зарарнинг бир қисми қопланди

 

2 000

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

4730-«Моддий зарарни қоплаш бўйича ходимларнинг қарзи»

 

Зарарнинг қопланмаган қисми зарарларга ҳисобдан чиқарилди

 

3 000

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

5910-«Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар»

 

 

 

Айбдор шахс қопламаган зарар суммасини бошқа операцион харажатларга киритамиз.

Асосий воситалар ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан кўрилган молиявий натижани реализация қилишдан тушган тушум билан унинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида – ҚҚС, сотиш бўйича харажатлар ва қайта баҳолаш сальдосини (АВ учун) ҳисобга олган ҳолда аниқланг (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 3-банди).

Салбий натижани (зарарларни) бошқа операцион харажатларга киритинг.

 

МИСОЛ. Автомобилни реализация қилишдан кўрилган зарарни ҳисобга олиш

Корхона автомобилни 9 600 минг сўмга реализация қилмоқда, шу жумладан ҚҚС – 1 600 минг сўм. Унинг баланс қиймати – 15 000 минг сўм, эскириш – 5 000 минг сўм, жамғарилган қайта баҳолаш – 700 минг сўм.

Автомобилнинг қолдиқ қиймати – 10 000 минг сўм (15 000 – 5 000).

Реализация қилиш қиймати – 8 000 минг сўм қолдиқ қийматдан паст, шу сабабли ҚҚСни қолдиқ қийматдан келиб чиқиб аниқлаймиз (Солиқ кодексининг 204-моддаси):

10 000 х 20% = 2 000 минг сўм.

Яъни 400 минг сўмлик (2 000 – 1 600) суммага ҚҚС қўшимча ҳисобланиши зарур.

Автомобилни реализация қилишдан кўрилган молиявий натижа:

9 600 – (15 000 – 5 000) – 2 000 + 700 = –1 700 минг сўм.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Автомобилнинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

15 000

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

0160-«Транспорт воситалари»

 

Автомобилнинг эскириши ҳисобдан чиқарилди

 

5 000

 

0260-«Транспорт воситаларининг эскириши»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

 

700

 

8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

1600

 

 

400

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Автомобилни реализация қилишдан тушган тушум аниқланди

 

8 000

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

Автомобилни реализация қилишдан кўрилган зарар бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилди

 

1 700

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

Корхона қуйидагиларга йўл қўйган бўлса, жарималар, пенялар, неустойкалар юзага келиши мумкин:

шартномавий мажбуриятларни бузган;

шартноманинг бошқа томонига зиён ёки зарар етказган бўлса;

қонун ҳужжатлари бўйича мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаган бўлса;

бошқа ҳолларда.

Тўлаган ёки эътироф этган жарима санкцияларини зарарга киритинг.

 

МИСОЛ. Жарималар, пенялар, неустойкаларни ҳисобга олиш

Корхона:

шартномавий мажбуриятларни бузганлиги учун 5 000 минг сўмлик неустойка тўғрисидаги битимни имзолади;

солиқ ҳисоботини ўз вақтида топширмаганлиги учун 405,46 минг сўм жарима тўлади;

солиқни ўз вақтида тўламаганлиги учун 100 минг сўм пеня тўлади.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Неустойка тан олинди

 

5 000

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

Неустойка тўланди

 

5 000

 

6960-«Даъволар бўйича тўланадиган счётлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Ҳисобот ўз вақтида топширилмагани учун жарима ҳисобланди

 

405,46

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

Жарима тўланди

 

405,46

 

6990-«Бошқа мажбуриятлар»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Солиқ бўйича пеня ҳисобланди

 

100

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Пеня тўланди

 

100

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

 

Ходимларга бериладиган маҳсулотлар, ишлар, хизматлар бўйича нархдаги тафовут

 

Ходимлар учун нархдаги тафовут – моддий наф тарзидаги даромад (Солиқ кодексининг 177-моддаси). Корхона учун – бошқа операцион харажатлар.

 

МИСОЛ. Ходимга чегирма билан берилган маҳсулот бўйича нархдаги тафовутни ҳисобга олиш

Корхона ходимга 1 000 минг сўмлик таннархга эга маҳсулот берди. Ходим унинг учун 960 минг сўм (шу жумладан ҚҚС) тўлади.

Маҳсулот таннархидан паст нархда ходимга сотилганлиги сабабли корхона таннархдан келиб чиққан ҳолда бюджетга ҚҚС ҳисоблайди:

1 000 х 20 % = 200 минг сўм, шу жумладан 160 минг сўмни – ходим қоплайди; 40 минг сўм – корхона харажатлари.

Маҳсулот бўйича нархдаги тафовут –240 минг сўмни (960 – (1 000 + 200)) ташкил этади.

Ходим учун бу ЖШДС ушлаб қолинадиган моддий наф тарзидаги даромад. Корхона учун – бошқа операцион харажатлар.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Маҳсулотни реализация қилишдан тушум олинди

 

960

 

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

ҚҚС ҳисобланди

(960 / 120 х 20)

160

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Ходим маҳсулот қийматини тўлади

 

960

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

4790-«Ходимларнинг бошқа қарзлари»

 

Маҳсулот таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

1 000

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

2810-«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

 

ҚҚС қўшимча ҳисобланди

(1 000 х 20% – 160)

40

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

 

Ходимнинг моддий наф тарзидаги даромади ҳисобланди

 

 

240

9430-«Бошқа операцион даромадлар»

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

 

 

Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган қисмда гудвиллни ҳисобдан чиқариш

Гудвилл – номоддий актив, фирманинг харид нархи билан унинг активлари баланс қиймати ўртасидаги фарқ. Уни ­0480-«Гудвилл» счётининг дебети бўйича акс эттиринг ва фойдали хизмат муддати давомида танланган усулни қўллаган ҳолда харажатларга ҳисобдан чиқаринг.

Фойдали хизмат муддатини харид қилинган активлардан кутилаётган иқтисодий нафдан келиб чиқиб, бироқ дастлаб тан олинган пайтидан бошлаб йигирма йилдан ва корхонанинг фаолият кўрсатиш муддатидан ошиб кетмайдиган қилиб белгиланг (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1485-сон билан рўйхатдан ўтказилган 7-сон БҲМСнинг 64-банди).

Харид қилинган мол-мулкка тўғри келадиган, ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлган гудвилл амортизациясининг бир қисмини умумхўжалик харажатларига, қолганини – бошқа операцион харажатларга киритинг. Гудвилл амортизациясини тақсимлаш тартибини ҳисоб сиёсатида акс эттиринг.

 

МИСОЛ. Гудвилл амортизациясини ҳисобга олиш

Корхона гудвилл қийматидан 5 000 минг сўмни ҳар ой харажатларга ҳисобдан чиқаради. Харид қилинган, ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган мол-мулк қиймати 60%ни ташкил этади.

3 000 минг сўмни (5 000 х 60%) умумхўжалик харажатларига киритамиз.

2 000 минг сўмни (5 000 – 3 000) бошқа операцион харажатларга киритамиз.

Бухгалтерия ҳисоби:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Сумма,

минг сўмда

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Гудвилл амортизациясининг бир қисми умумхўжалик харажатларига ҳисобдан чиқарилди

 

3 000

 

2510-«Умумишлаб чиқариш харажатлари»

 

0480-«Гудвилл»

 

Гудвилл амортизациясининг бир қисми бошқа операцион харажатларга ҳисобдан чиқарилди

 

2 000

 

9430-«Бошқа операцион харажатлар»

 

0480-«Гудвилл»

 

 

 

 

Ишлаб чиқаришни янгилаш ва яхшилаш

Улар келгусида даромад олиш билан боғлиқ бўлиб, қуйидагиларга комплекс харажатларни ўз ичига олади:

янги технологиялар яратиш ҳамда қўлланилаётган технологияларни такомиллаштириш;

маҳсулотлар сифатини ошириш ва уларнинг янги турларини ишлаб чиқариш;

илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш;

янги турдаги хом ашё ва материалларни яратиш;

ишлаб чиқаришни қайта жиҳозлаш;

ишлаб чиқариш тусидаги ихтирочилик;

рационализаторлик;

янги ишга туширилаётган корхоналарда ишлаш учун ишчи кучи олиш ва кадрларни тайёрлаш.

 

 

Ижарага берилган асосий воситаларни сақлаш

Ижарага берувчи корхона ижара шартномаси бўйича муайян мажбуриятларга эга. Улар қуйидагилар бўлиши мумкин:

мол-мулкни ишчи ҳолатда сақлаш, шу жумладан таъмирлаш ишлари;

тозаликни сақлаш;

ёқилғи, электр энергияси, сув ва ҳ.к. билан таъминлаш.

 

Ижара шартномасига кўра коммунал хизматлар, электр энергияси, алоқа хизматлари қиймати ижара тўлови суммасига киритилмай, балки ижарага олувчи томонидан истеъмол қилинган хизматлар ҳажмида қопланиши мумкин.

 

Ижарага олувчи томонидан қопланган хизматлар қиймати ижарага берилган асосий воситаларни сақлаш харажатларига киритилмайди.

 

Бундан ташқари, оператив ижарага берилган мол-мулк амортизациясига харажат қиласиз.

 

Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмайдиган ходимларга касаллик варақалари бўйича тўловлар

Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмайдиган ходимларга касаллик варақалари бўйича тўловларни бошқа операцион харажатларга киритинг:

вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақалар;

ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар.

Ходимлар учун бу – ЯИТ солинмайдиган бошқа даромад (Солиқ кодексининг 178-моддаси 1-банди).

 

Ишлаб чиқаришдаги ходимларнинг касаллик варақалари бўйича нафақалар маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади.

Реализация қилиш билан боғлиқ бўлган ходимлар, маъмурий ходимлар ва ишлаб чиқаришда банд бўлмаган бошқа ходимларнинг касаллик варақалари бўйича нафақаларни бошқа операцион харажатларга киритинг.

 

 

Фойдаланилаётган ускуналарни монтаж қилиш сифатини текшириб кўриш

Бунда машина ва механизмларни монтаж қилиш сифатини текшириб кўриш мақсадида улар синовдан ўтказилади. Бунинг учун ҳар бир агрегат алоҳида ва умуман бутун комплекс бўш ҳолича ишлатиб кўрилиб текширилади.

Бундай текшириб кўриш учун қуйидагиларни сарфлаш талаб этилади:

электр энергияси;

материаллар;

меҳнатга ҳақ тўлаш ва ЯИТ;

бошқа.

Фойдаланилаётган ускуналарни текшириб кўриш учун сарфланадиган жами харажатлар комплексини бошқа операцион харажатларга киритинг.

 

Ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиб туриш даврида объектларни сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш

Ишлаб чиқариш қуйидаги сабабларга кўра тўхтатиб турилади:

мавсумий тусга эга бўлгани;

хом ашё ёки электр энергияси мавжуд эмаслиги;

молиялаштирилмаётгани;

текширув натижаларига кўра тақиқлаб қўйилганда;

бошқа сабабларга кўра.

Ушбу даврда ҳам ишлаб чиқариш объектларини муайян ҳолда сақлаш (тозалик, қўриқлаш ва ҳ.к.) талаб этилади.

Ишлаб чиқариш жараёнини тўхтатиб туриш даврида объектларни сақлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни бошқа операцион харажатларга киритинг.

 

Бошқа харажатлар

Бошқа операцион харажатлар рўйхати – очиқ, сабаби хўжалик юритиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган харажатларнинг барча турларини ҳисобга олишнинг имкони йўқ.

Илгари сиз тўқнаш келмаган харажатлар юзага келса, барча турдаги ишлаб чиқариш харажатлари ва давр харажатлари рўйхатини диққат билан кўриб чиқинг. Бунда харажатлар моддаларининг кўпчилиги турли элементларни ўз ичига оладиган комплекс харажатлар ҳисобланишини инобатга олинг.

Харажатлар моҳиятан турли харажатлар моддаларига мос келса ҳам, уларни фақат бир марта ҳисобга олинг.

ВАЗИЯТ. Харажатларни битта моддага киритиш

Ходим корхонанинг хизмат енгил автомобилига хизмат кўрсатади. Унинг иш ҳақини қайси харажатлар моддасига киритиш лозим?

Хизмат енгил автотранспортини сақлаш харажатлари маъмурий харажатларга киради. У – комплекс модда, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг иш ҳақи ҳам унинг таркибига киради.

Ходимнинг иш ҳақини ушбу харажатлар моддасига киритамиз. Уни иш ҳақи бўйича харажатларнинг бошқа моддаларига киритиш керак эмас.

 

Барча турдаги (шу жумладан комплекс) харажатлар рўйхатини кўриб чиққач керакли моддани топмасангиз, уларни бошқа операцион харажатларга киритинг.

 

«Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.


Давоми бор.

*Давоми. Боши «СБХ»нинг 16.07.2019 йилдаги 29 (1301), 23.07.2019 йилдаги 30 (1302), 2.09.2019 йилдаги 36 (1308), 17.09.2019 йилдаги 38 (1310), 24.09.2019 йилдаги 39 (1311), 1.10.2019 йилдаги 40 (1312), 8.10.2019 йилдаги 41 (1313), 29.10.2019 йилдаги 44 (1316), 5.11.2019 йилдаги 45 (1317), 12.11.2019 йилдаги 46 (1318)-сонларида.

Прочитано: 940 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика