Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 47 / Жавоб берамиз

УФ камайтирилишининг солиқ оқибатлари

 

Бизнинг МЧЖ битта муассис томонидан таъсис этилган. Қурилиш ташкилоти билан буюртмачининг материалларидан қурилиш ишларини бажаришга шартнома туздик. Муассис ишларни бажариш учун қурилиш материалларини харид қилди ва уларни устав фондини шакллантириш ҳисобига МЧЖга берди. Ушбу қурилиш материаллари билан устав фонди тўлиқ шаклланди. Қурилиш якунлангач, материалларнинг бир қисми фойдаланилмай қолиб кетди. Муассис фойдаланилмаган материалларни олиб кетишга ва УФни ушбу суммага камайтиришга қарор қилди.

1. Муассис аввалига материалларни УФни тўлдиришга киритиб, кейин уларни УФни камайтириш ҳисобига олиб кетишга ҳақлими?

2. Корхона ва муассис учун ушбу операцияларнинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?

 

1

Жамиятнинг ягона муассиси қуйидагиларга ҳақли:

устав фондини нафақат маблағлар киритиш билан, балки материаллар билан ҳам шакллантиришга («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддаси);

УФни камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга (Қонуннинг 19-моддаси).

Эслатиб ўтамиз, жамият УФни камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан 30 кун мобайнида бу ҳақда МЧЖнинг барча кредиторларини хабардор қилиши, шунингдек қабул қилинган қарор ҳақида ОАВда эълон бериши зарур.

УФни камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганда жамиятда муассис олдидаги қарздорлик юзага келади. Ушбу қарздорлик муассиснинг хоҳишига қараб материаллар билан сўндирилиши мумкин.

 

2

Устав фондига материаллар киритилганидан кейин улар юридик шахс – жамиятга тегишли бўлади. Жамият уларни тасарруф этишга ҳақлидир. Шу билан бирга муассиснинг қарзни материаллар билан сўндириш қарорига розилик билдириши ҳам мумкин.

 

Фойда солиғи ва ЯСТ

Материаллар олинган нархда бериладиган бўлса, бошқа даромад юзага келмайди (Солиқ кодексининг 132-моддаси 1-банди, 133-моддаси). Солиқ солинадиган объект мавжуд эмас.

 

ҚҚС (тўловчилар учун)

Мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказиш ҚҚС солиш мақсадлари учун реализация қилиш обороти деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 1-қисми 1-банди).

Солиқ солинадиган база реализация қилинаётган материалларнинг қиймати асосида, бироқ таннархидан паст бўлмаган қийматда ҚҚСни киритмаган ҳолда белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

Вазиятни мисолда кўриб чиқамиз:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

 

дебет

 

кредит

 

Корхона уставда кўрсатилган УФ билан рўйхатдан ўтказилди

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

100
млн сўм

 

Муассис ҳиссани қурилиш материаллари билан киритди

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

100
млн сўм

 

Муассиснинг УФни камайтириш тўғрисидаги қарори рўйхатдан ўтказилди

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»*

 

4,8
млн сўм

 

ҚҚС тўловчилар учун проводкалар

 

Ҳисобварақ-фактура бўйича 4,8 млн сўмлик (таннарх + ҚҚС) қурилиш материаллари берилди

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

4
млн сўм

 

материаллар таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

Муассисга материаллар таннархи бўйича жўнатилди (ҳисобварақ-фактуранинг 5-устуни)

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

4
млн сўм

 

ҚҚС ҳисобланди (ҳисобварақ-фактуранинг 7-устуни)

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (ҚҚС)»

 

0,8
млн сўм

 

ҚҚС тўламайдиганлар учун проводкалар

 

Ҳисобварақ-фактура бўйича таннархи – 4,8 млн сўм бўлган қурилиш материаллари берилди:

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

1050-«Қурилиш материаллари»

 

4,8
млн сўм

 

материаллар таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

Муассисга материаллар таннархи бўйича жўнатилди (ҳисобварақ-фактуранинг 5-устуни)

 

6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз»

 

9220-«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

 

4,8
млн сўм

 

 

*Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасида (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 1-илова) 6620-счёт «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз» деб номланган. Ушбу счётда УФдаги ўз улушини камайтираётган муассисларга қарзни ҳам ҳисобга олишни тавсия этамиз.

 

ЖШДС

Муассисга қайтариладиган сумма илгари у корхона устав фондига киритилганлиги сабабли муассиснинг даромади ҳисобланмайди. Шу боис муассисга қайтарилган улушнинг бир қисми суммасидан ЖШДС ушлаб қолинмайди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1203 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика