Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 47 / Божхона

Ортиқчаси «кўплик қилди»

 

Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида божхона назоратини четлаб ўтишга уриниш ҳолатлари ҳамон учраб туради.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси «Чуқурсой» ТИФ божхона пости ходимлари хориждан пойтахтимизда фаолият юритаётган корхона номига келтирилган «Уй-рўзғор буюмлари» товарларини божхона кўригидан ўтказишди. Текширув давомида юклар орасида ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 7,2 млн сўмлик 240 дона «Зираворлар учун шиша идиш» товарлари борлиги аниқланди.

«Сергели» ТИФ божхона пости ходимлари яна бир корхона номига «импорт қилинган» товарларни божхона кўригидан ўтказишганда, божхона юк декларацияси ва юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 20 млн сўмлик 250 метр ­«Кимёвий толали мато» ҳамда ҳужжатларда кў сатилмаган  9 дона «Кўрпа» товарлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда мазкур божхона постида божхона юк декларацияси ҳамда  юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 16,7 млн сўмлик жами 1 093 кг турли ўлчамдаги «Металл профиль» товарлари фош этилди. Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу товарлар учун божхона тўловлари 5 млн сўмни ташкил этди.

 

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати.

 

Прочитано: 309 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика