Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 47 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Автомобилда халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартиби

 

Улар Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг қарорида келтирилган (АВ рўйхат рақами 3194, 8.11.2019 йил).

 

Ҳужжат Президентнинг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (6.03.2019 йилдаги ПҚ-4230-сон) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (15.03.2018 йилдаги 202-сон) ижроси юзасидан қабул қилинди.

 

Ҳужжатда автомобилда халқаро юк ташишни белгилаш мезонлари сифатида икки томонлама (1-жадвал), транзит (2-жадвал) ёки учинчи давлат ҳудудидан (ёхуд ҳудудига) ташишлар (3-жадвал) қайд этилган.

1-жадвал.

1

 

Ўзбекистон ҳудудига хорижий давлат ҳудудидан хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш

 

Юкни жўнатувчи давлат (юкхат бўйича)

 

Айнан бир давлат

 

Юкхат расмийлаштирилган давлат

 

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат

 

Хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат

 

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат

 

Ўзбекистон

 

2

 

Ўзбекистон ҳудудидан хорижий давлат ҳудудига хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш

 

Юкни жўнатувчи давлат (юкхат бўйича)

 

Ўзбекистон

 

Юкхат расмийлаштирилган давлат

 

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат

 

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат

 

Айнан бир давлат

 

Хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат

 

3

 

Ўзбекистон ҳудудига хорижий давлат ҳудудидан миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш

 

Юкни жўнатувчи давлат (юкхат бўйича)

 

Хорижий давлат

 

Юкхат расмийлаштирилган давлат

 

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат

 

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат

 

Ўзбекистон

 

4

 

Ўзбекистон ҳудудидан хорижий давлат ҳудудига миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида юк ташиш

 

Юкни жўнатувчи давлат (юкхат бўйича)

 

Ўзбекистон

 

Юкхат расмийлаштирилган давлат

 

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат

 

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат

 

Хорижий давлат

 

 

 

2-жадвал.

1

 

Бир хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон ҳудуди орқали бошқа хорижий давлат ҳудудига хорижий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида транзит тарзда юк ташиш

 

Юкни жўнатувчи давлат (юкхат бўйича)

 

Хорижий давлат

 

Юкхат расмийлаштирилган давлат

 

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат

 

Юкни қабул қилиб олувчи давлат

 

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат

 

2

 

Бир хорижий давлат ҳудудидан Ўзбекистон ҳудуди орқали бошқа хорижий давлат ҳудудига миллий ташувчига тегишли автотранспорт воситасида транзит тарзда юк ташиш

 

Юкни жўнатувчи давлат (юкхат бўйича)

 

Хорижий давлат

 

Юкхат расмийлаштирилган давлат

 

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат

 

Юкни қабул қилиб олувчи давлат

 

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат

 

 

3-жадвал.

1

 

Бир хорижий давлатнинг юк ташувчиси томонидан Ўзбекистон ҳудудига бошқа хорижий давлат ҳудудидан юк ташиш

 

Юкни жўнатувчи давлат (юкхат бўйича)

 

Хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат ҳисобланмайди

 

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат

 

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат

 

Ўзбекистон

 

2

 

Бир хорижий давлатнинг юк ташувчиси томонидан Ўзбекистон ҳудудидан бошқа хорижий давлат ҳудудига юк ташиш

 

Автотранспорт воситасига юк ортилган давлат (юкхат бўйича)

 

Ўзбекистон

 

Хорижий ташувчи ва автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат

 

Автотранспорт воситасидан юк тушириладиган давлат ҳисобланмайди

 

 

 

Маълумот учун:

миллий ташувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасида юкларни ёки йўловчиларни халқаро ташишда фойдаланувчи ва бунга махсус рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс;

хорижий ташувчи — хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган, мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосларда унга тегишли автотранспорт воситасидан юкларни ёки йўловчиларни халқаро ташишда фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс.

 

Автомобилда халқаро юк ташиш турини белгилаш ДБҚ ва Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари томонидан Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишга рухсатномаларни айирбошлаш квотасини белгилаш, тақсимлаш, бериш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 202-сон қарорига 1-илова) асосан амалга оширилади. Юк ташиш тури Ўзбекистон рухсатномасида кўрсатилади ва ундан фойдаланиш шартларига таъсири бўлади.

Автомобиль ҳайдовчиси томонидан Ўзбекистон рухсатномаси, юкхати ва бошқа ҳужжатлар юқорида айтиб ўтилган идораларнинг ­масъул ходимларига амалга оширилаётган халқаро юк ташишнинг турини белгилаш учун тақдим этилади (Рўйхат, Вмнинг 11.01.1995 йилдаги ­11-сон қарорига 4-илова).

Уларда қайд этилган маълумотлар масъул ходимлар томонидан (зарурат бўлганда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда) ўрганилиб, мазкур мезонларга асосан автомобилда халқаро юк ташишнинг тури белгиланади. Шу вақтнинг ўзида ҳужжатларга бу ҳақда белги қўйилади. Сўнгра ҳайдовчига ҳужжатлар қайтариб берилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 8.11.2019 йилдан кучга кирди.  

 

Анвар Иркаходжаев,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 692 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика