Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 47 / Жавоб берамиз

Ҳаммасини суд ҳал этади

 

ДСИ камерал текширув натижалари бўйича хронометраж текшириш маълумотномаси ва корхона томонидан тақдим этилган ҳисоботдаги маълумотлар ўртасида аниқланган тафовутлар бўйича қарзни сўндириш талабномасини тақдим этди. Солиқ кодексининг 70-моддасида белгиланган муддатда корхона тафовутларнинг сабаблари тўғрисида ёзма шаклда тушунтириш хатини тақдим этди. ДСИ корхона томонидан аниқланган тафовутларни асослаш белгиланган муддатда тақдим этилмаганлигини кўрсатган ҳолда қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини берди.

Мазкур ҳолда ДСИ судга қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини беришга ҳақлими?

 

– Ҳа, беришга ҳақли.

Солиқ ҳисоботини тўлдиришда хатоликларга йўл қўйилганлиги ёки тақдим этилган солиқ ҳисоботида кўрсатилган ва солиқ органларидаги мавжуд маълумотлар ўртасида тафовутлар борлиги камерал назорат жараёнида давлат солиқ хизмати органи томонидан аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш талаб қилинган ҳолда ёзма шаклда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабар қилинади.

Солиқ тўловчи тузатилган солиқ ҳисоботини ёхуд аниқланган тафовутларнинг асосини тузатишлар киритиш ҳақидаги талабнома олинган кундан эътиборан 10 кунлик муддатда, тасдиқловчи ҳужжатларни ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.

10 кунлик муддат иш кунлари бўйича эмас, балки календарь кунлар бўйича белгиланишини эътиборга олинг.

Солиқ тўловчи томонидан аниқланган тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, солиқ органи қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилади (Солиқ кодексининг 70-моддаси 4, 6, 7-қисмлари).

Корхона томонидан аниқланган тафовутларнинг асоси белгиланган муддатда, тасдиқловчи ҳужжатларни ёзма шаклда илова қилган ҳолда тақдим этилган бўлса, корхона ёзма мурожаатларни тасдиқловчи, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда юборилган барча ҳужжатларни судга тақдим этиши лозим.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 669 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика