Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 47 / ҚҚС ҳақида

Ёрдамчи пудратчини жалб этган ҳолда хизматлар кўрсатиш: солиқ оқибатлари

 

Корхона балансида машина ва механизмлар бор, қурилиш объектида транспорт хизматларини кўрсатишда улардан фойдаланилади. Корхона бош пудратчи сифатида чиқди, келишилган нарх – 1 машина-соат учун 300 000 сўм, шу жумладан ҚҚС – 20%. Ишларни бажариш учун ёрдамчи пудратчи жалб этилган, у 1 машина-соат учун 200 000 сўм нархида хизмат кўрсатган, шу жумладан ҚҚС – 20%.

1. Ёрдамчи пудратчини жалб этган ҳолда хизматлар кўрсатилганда, бош пудратчи буюртмачига қандай суммага бажарилган ишлар тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактурани ёзиб беради?

2. Фойда солиғини ҳисоблашда ёрдамчи пудратчи хизматларининг қиймати қандай ҳисобга олинади?

 

1

Қонун ҳужжатларида ёки пудрат шартномасида пудратчининг шартномада кўрсатилган ишни шахсан ўзи бажариш мажбуриятлари келиб чиқмаса, пудратчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини бажариш учун бошқа шахслар (ёрдамчи пудратчилар)ни жалб қилишга ҳақли. Бундай ҳолларда пудратчи бош пудратчи ҳисобланади (ФКнинг 634-моддаси 1-қисми). Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) тўғрисидаги маълумотнома-ҳисобварақ-фактура бажарилган ишларнинг умумий қийматига ёзиб берилади. Бош пудратчи буюртмачига 1 машина-соат учун 300 000 сўмлик нарх бўйича, шу жумладан 20%лик ставкадаги ҚҚСдан келиб чиқиб ҳисобланган умумий қийматга ҳисобварақ-фактура ёзиб беради.

 

2

Хизматларни реализация қилишдан тушум ҚҚС чегирилган ҳолда бош пудратчининг хизматлар кўрсатишдан олган тушуми ҳисобланади ва у фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади (Солиқ кодексининг 129-моддаси 1-қисми, 130-моддаси 1-қисми).

Ёрдамчи пудратчи томонидан бажарилган ишлар қиймати ҚҚС чегирилган ҳолда кўрсатилган хизматлар таннархига киритилади (Низомнинг ­1.1.4-банди, ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарорига илова). Фойда солиғини ҳисоблашда булар чегириладиган бошқа харажатлар ҳисобланади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 1-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 683 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика