Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 47 / Солиқ солиш

Норезидентга маҳсулотни олиб чиқмасдан сотиш

 

Ишлаб чиқариш корхонаси Тожикистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсга маҳсулот реализация қилиш тўғрисида шартнома тузди. Тўлов 100% миқдорида нақд пул шаклида сотувчининг валюта счётига ўтказилади. Банк бундай операция амалга оширилишига рухсат беради. Президентнинг ПФ-5564-сон Фармонида жисмоний шахсларга умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат этилганлиги кўрсатилган.

1. Тожикистон Республикасининг жисмоний шахси – резидентига 5 000 АҚШ долларилик тайёр маҳсулот реализация қилинганда божхона декларацияси тўлдирилиши зарурми?

2. Ушбу операция экспорт ҳисобланадими, унга қайси ставка бўйича ҚҚС солинади?

 

1

Жисмоний шахсларга умумий қиймати 5 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган товарларни божхона декларацияси тақдим этмасдан Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга рухсат этилади (30.10.2018 йилдаги ПФ-5564-сон Фармоннинг 2-банди).

Яъни 5 000 АҚШ долларилик маҳсулотларингизни сотиб олган ушбу жисмоний шахс – Тожикистон Республикасининг резиденти божхона декларациясини тўлдирмасдан уларни Тожикистонга олиб чиқиши мумкин. Мазкур норма корхонангизга тааллуқли эмас.

 

2

Товарларни экспорт қилиш Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан товарларни қайта олиб кириш мажбуриятисиз олиб чиқиш ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

Сиз маҳсулотни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқмасдан сотаяпсиз. Бу экспортга кирмайди. Шу боис ҚҚСнинг 15%лик ставкасини қўллайсиз.

Товарларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишда қуйидаги ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, 0%лик ставкани қўллашингиз мумкин (Солиқ кодексининг 213-моддаси):

контракт;

товарларни экспорт қилиш режимига чиқаришни амалга оширувчи божхона органининг белги қўйилган БЮД;

божхона органининг товарлар тайин этилган мамлакатга жўнатилганлигини тасдиқловчи қайд белгиси қўйилган товарга илова қилинадиган ҳужжатлар.

Интернет тармоғи орқали битта инвойс бўйича 5 минг АҚШ долларигача маҳсулотларни халқаро тўлов тизимлари орқали тўлов тўланган ҳолда экспорт қилишда қуйидагилар талаб этилмайди:

харидор билан ёзма шартнома тузиш;

ТСОЯЭАТга ахборот киритиш;

БЮДни расмийлаштириш.

Мазкур ҳолатда Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига (АВ томонидан 18.04.2011 йилда 2219-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳужжатлар расмийлаштирилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 339 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика