Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 47 / Солиқ солиш

Сотиб олувчи ўз вақтида имтиёз ҳақида хабар бермаганда

 

Ташкилот (МЧЖ) ҚҚС тўловчиси ҳисобланади. У бошқа ташкилотга 3 ой олдин товар сотган. Тўловни олдик, шартнома тўлиқ бажарилган, ҳисоб-китобда ушбу битим бўйича ҚҚСни ҳам кўрсатганмиз. Айни пайтда сотиб олувчидан ҚҚС қайтариб берилиши сўралган хатни олдик. Хатда улар алоҳида молиялаштиришда эканликлари, шу сабабли сотиб оладиган товарлари ҚҚСдан озод этилганлиги маълум қилинган.

Сотиб олувчи товарлар, ишлар, хизматларни олишда ҚҚСдан озод этилганлиги ҳақидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаганлиги сабабли сотувчи ундан олинган ҚҚС суммасини қайтармаслиги мумкинми?

 

– ҚҚС тўловчи ҳисобварақ-фактурада «ҚҚСсиз» деб ёзиши лозим бўлган ҳолатлар ҳам бўлади.

Масалан, ОТБ иштирокида молиялаштириладиган лойиҳалар иштирокчиларига товарлар (ишлар, хизматлар)ни олинганда ҚҚС тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзлар тақдим этилади. Баъзи муҳим объектларни қуришда пудрат ташкилотларига шундай имтиёзлар берилган.

Товарларни олишда ҚҚС тўлашдан озод этиш тарзидаги имтиёзга эга бўлган ташкилотга товар юклаб жўнатилиши учун сотиб олувчи унга имтиёз берувчи норматив ҳужжат ҳақида хабар қилиши ҳамда имтиёз қўлланиладиган ҳолатларда барча шартларга риоя этилишини тасдиқлаши лозим. Масалан, ОТБ иштирокидаги лойиҳалар бўйича АБР томонидан берилган қарз маблағлари ҳисобидан олинаётганлиги ва лойиҳани амалга ошириш доирасидагина фойдаланилиши кўрсатилиши керак.

Сотиб олувчи имтиёзга эгалиги ҳақида ўз вақтида маълум қилмаган бўлса, у бундан маҳрум бўлмайди. Мазкур ҳолатда сотиб олувчи етказиб берувчини ёзма равишда хабардор қилади. Битим шартлари ўзгартирилаётганлиги сабабли етказиб берувчи қўшимча ҳисобварақ-фактурани ёзиб бериши шарт, у кўрсатилган товарларни сотиб олувчи томонидан тасдиқланади (Солиқ кодексининг 222-моддаси 12, 13-бандлари). ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш бир йиллик муддат ичида ёки кафолат муддати доирасида амалга оширилади (Солиқ кодексининг ­205-моддаси 2-қисми).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1118 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика