Ташкилот фойдаланишда бўлган асосий воситаларни харид қилди. Улардан 2 йил давомида фойдаланилди. Сотиб олувчи ташкилот кичик корхона ҳисобланганлиги сабабли ушбу АВни қайта баҳоламади, қайта баҳолаш 3 йилда 1 марта ўтказилади.
Сотиб олувчи корхона қайта баҳолаш чоғида мазкур 2 йилни ҳисобга олиши ва олинганига 1 йил бўлганлигига қарамай, 3 йилда 1 марта ўтказиладиган қайта баҳолашни амалга ошириши лозимми?
– Асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш 1 январь ҳолати бўйича (1 февралгача) қайта баҳолашни ўтказиш даврида нархлар даражасидан келиб чиқиб ўтказилади.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан 3 йилда 1 марта қайта баҳолаш ўтказилади (АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 2-банди).
Йил давомида келиб тушган асосий фондлар эса ҳисобга қабул қилинган қиймати бўйича қайта баҳоланади (Низомнинг 4-банди).
Шу тариқа, АВни навбатдаги қайта баҳолаш чоғида фақат уларнинг корхонангизда фойдаланилган давридаги қайта баҳолаш коэффициентларини ҳисобга олишингиз ва АВ балансга қабул қилинган харид қийматини (баланс қийматини) қайта баҳолашингиз лозим.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.