Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 47 / Жавоб берамиз

Кейинги ойдан янгича ҳисоблаймиз

 

Корхона 10.09.2019 йилда қўшимча ер майдонига (52 кв.м) эга бўлди. 2019 йил учун ер солиғи ҳисоб-китоби 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра мавжуд ер майдони – 0,07 га ҳисобидан топширилган. Йил давомида ер участкаси майдони ошганлиги (камайганлиги) ер солиғи бўйича қайси ҳисоб-китобда кўрсатилади?

 

– Солиқ кодексига мувофиқ ер участкасининг солиқ солинмайдиган ер участкалари майдонлари чегириб ташланган ҳолдаги умумий майдони солиқ солинадиган база ҳисобланади.

Қайси ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи йил мобайнида солиқ тўловчига ўтган бўлса, ўша ер участкалари учун солиқ солинадиган база ер участкаларига тегишли ҳуқуқ вужудга келганидан кейинги ойдан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади (Солиқ кодексининг 281-моддаси).

Солиқ даври мобайнида солиқ солинадиган база (ҳисобланган солиқ суммаси) ўзгарганда солиқ органига ер солиғининг аниқлаштирилган ҳисоб-китобини тақдим этиш шарт (Солиқ кодексининг 285-моддаси 3-қисми).

Солиқ даври мобайнида ер солиғи тўлашнинг белгиланган муддатидан кейин мажбуриятлар юзага келганда, ушбу суммани тўлаш мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан 30 кундан кечиктирмай амалга оширилади (Солиқ кодексининг 286-моддаси).

Демак, солиқ солинадиган ер участкаси 2019 йил 10 сентябрдан оширилганда, солиқ солинадиган база 2019 йил 1 октябрдан янгича ҳисобланади. Бунда солиқ тўловчи 2019 йил октябрь мобайнида солиқ органларига ер солиғининг аниқлаштирилган ҳисоб-китобини (қайта ҳисоб-китобни) тақдим этиши ва қўшимча ер участкалари бўйича солиқни 2019 йил 30 октябрдан кечиктирмай тўлаши лозим эди.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 690 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика