Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 47 / Божхона

Агрокластер маҳсулотлари – экспортга

 

Қишлоқ хўжалигида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва уни рағбатлантириш бугунги куннинг асосий вазифаларидандир. Қолаверса, пахта хом ашёси етиштиришнинг самарали усулларини жорий этиш, уруғлик хом ашёсини ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш ва тайёрлаш, шунингдек, бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Бу борада Президентнинг «Жиззах вилоятида замонавий агрокластер ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (9.11.2018 йилдаги ПҚ-4009-сон) қабул қилинди. Шунга асосан, Ўзбекистон ва АҚШ компаниялари иштирокида «Silverleafe Agriculture» савдо белгиси остида замонавий қўшма корхона ташкил этилди ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига агрокластер ташкил этиш учун 2 000 гектар ер майдони ажратилди.

Мазкур агрокластер фаолияти билан танишиш, у ерда божхона соҳасига доир турли муаммолар юзага келишининг олдини олиш ва келгусида ўзаро ҳамкорликдаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари корхонага ташриф буюрди.

Ташриф давомида салкам 44 млрд сўмлик божхона имтиёзлари асосида корхонага олиб келинган замонавий ускуналарнинг ишлаш жараёни кўздан кечирилди. Бугунги кунда корхонада замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари, жумладан, АҚШ, Германия, Франция, Канада ҳамда Бразилияда ишлаб чиқарилган 22 тадан ортиқ «John deere» ва «JCB» русумидаги кўп функцияли трактор, пахта териш машиналари ҳамда 28 та ерга ишлов берувчи агрегатлар, эҳтиёт қисмлар келтирилган.

Божхоначилар ўрганган кейинги манзил – «Пахтакор пахта тозалаш» заводи бўлди. Бу ерда замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ёрдамида териб олинган пахта хом ашёси автоматик қурилмалар ёрдамида тоза ва қайта ишлашга тайёр маҳсулот кўринишига келтирилади.

Маълумот тарзида айтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (18.03.2019 йилдаги ­230-сон) асосан «Silverleafe Agriculture» қўшма корхонасига Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидан катта миқдорда ер майдони ажратилиши белгиланди.

Бугунги кунда, ушбу пахта тозалаш заводини модернизация қилиш мақсадида 5 млрд сўм миқдоридаги таъмирлаш ишлари амалга оширилди ҳамда хориждан 380,0 минг АҚШ доллари миқдоридаги ишлаб чиқариш линиялари, ускуна ва эҳтиёт қисмлар божхона имтиёзлари асосида олиб келинди.

Божхона ходимлари агрокластернинг бугунги фаолиятини ўрганиш, божхона соҳасида уларга берилаётган кенг имконият ва имтиёзларни тушунтириш билан бирга, корхонанинг истиқболдаги режалари билан танишишди.

Хусусан, келгусида корхона томонидан Пахтакор туманида замонавий «Пульсар» суғориш тизимини жорий этиш орқали пахта ҳосилдорлигини ошириш режалаштирилмоқда. Бу усулда суғориш лойиҳасига 100 млн АҚШ доллари миқдорида қўшимча инвестиция маблағлари жалб этилади. Шунингдек, «Питер Миллар», «Костко» ҳамда «Таргет» компанияларининг буюртмасига асосан тайёр маҳсулотлар АҚШ ва Европа бозорларига экспорт қилинади.

 

Азизбек САИДҚУЛОВ,

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар гуруҳи инспектори.

 

Прочитано: 679 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика