Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 41 / Низоларни ҳал этиш амалиёти

Бошланғич ҳужжатларни суд орқали талаб қилинг

 

Контрагент – юридик шахслар билан етказиб бериш ёки олди-сотди шартномаси бўйича ишлашда айрим инсофсиз мижозлар юкхат-ҳисобварақ-фактурани олиб кетиб, иккинчи нусхасини қайтаришмайди (баъзи ҳолларда бизга тегишли шартнома нусхасини ҳам қайтаришмайди). Бунинг оқибатида дебиторлик қарзи юзага келади. Уларга нисбатан иқтисодий судларга даъво билдириш учун эса ҳисобварақ-фактура ва шартномалар зарур бўлади.

Корхонада олди-сотди шартномаси, юкхат-ҳисобварақ-фактуранинг нусхаси мавжуд бўлмаган (товар ҳақиқатда юклаб жўнатилган ва контрагент олдиндан 15 фоизлик тўлов тўлаган) тақдирда, қарзни ундириш бўйича даъво билдиришимиз мумкинми?

 

– Ҳа, мазкур ҳолатда иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Иқтисодий судга мурожаат қилганингизда, ўз талаб ва эътирозларингизни исботлашингиз лозим (ИПКнинг ­68-моддаси).

Кўриб чиқилаётган вазиятда талабларингизни исботловчи барча ҳужжатлар контрагент қўлида. Шу боис контрагентдан ушбу далилларни талаб қилиб олиш тўғрисида судга илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақлисиз (ИПКнинг 69-моддаси).

Илтимосномада шу далил билан иш учун аҳамиятли қандай ҳолатлар аниқланиши мумкинлиги, далилнинг аломатлари ва унинг жойлашган жойи кўрсатилиши зарур. Суд илтимосномани қаноатлантирган тақдирда, далилларни тақдим этиш муддати тўғрисидаги ажрим контрагент манзилига юборилади.

Контрагент талаб қилинаётган ҳужжатларни узрсиз сабабларга кўра тақдим этмаса, суд унга жарима солиши мумкин. Юридик шахслар учун ЭКИҲнинг 200 бараваригача миқдорда жарима назарда тутилган (ИПКнинг ­125-моддаси).

Бундан ташқари, ҳақлигингизни тасдиқловчи қуйидаги бошқа ҳужжатларни судга тақдим этишингиз лозим:

♦ контрагент томонидан ҳисобрақамингизга олдиндан тўлов ўтказилганлиги тўғрисида банкдан кўчирма, унда сумма, шунингдек ким томонидан ва нима учун тўланганлиги кўрсатилади;

♦ товарни уларга юклаб жўнатишингиз учун асос бўлган ишончнома;

♦ контрагент томонидан битим тузилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

 

Альберт Сафин,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 595 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика