Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 41 / Юридик маслаҳатлар

Инсофсиз рақобат аломатлари

 

Банк жисмоний шахслар учун МЧЖ Товарлар ва хизматлар халқаро таснифлагичининг 36-тоифаси бўйича ўз хизматларида фойдаланадиган ном билан янги омонат турини жорий этди.

Ўз хизмати (товар белгиси) учун МЧЖдаги сингари номдан фойдаланишга оид банкнинг ҳаракатлари ҳуқуқбузарлик ҳисобланадими?

 

Ҳа, товар белгисига ҳуқуқий эгалик қилувчининг розилигисиз ундан фойдаланиш ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Банк томонидан кўрсатиладиган хизмат МЧЖдаги хизматга нисбатан бир хилда ҳисобланади ҳамда Товарлар ва хизматлар халқаро таснифлагичининг (ТХХТ) 36-тоифасига киради.

Бир хилдаги хизматлар – бу хизматлар ўхшаш бўлмаган ҳолда ўхшаш хусусиятларга эга бўлиши, айнан бир туркумга, разрядга тегишли бўлиши мумкин.

Товар белгиси бу бир юридик ва жисмоний шахслар товарлари ва хизматларини бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг шу турдаги товарларидан фарқлаш учун хизмат қиладиган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган белгидир («Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуннинг 3-моддаси). Товар белгиси ҳуқуқий жиҳатдан фақат Интеллектуал мулк агентлигида рўйхатдан ўтказилгандан кейин ёки ҳуқуқ эгасининг рухсатномаси мавжуд бўлганда муҳофаза қилинади (Қонуннинг 4-моддаси).

Товар белгисига доир гувоҳнома товар белгиси сифатида талабномада ифодаланган белги рўйхатдан ўтказилганлиги фактини, товар белгисининг устуворлигини ва товар эгасининг гувоҳномада кўрсатилган товарларга нисбатан товар белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқини тасдиқлайди. Банк томонидан янги турдаги омонатнинг жорий этилиши адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган бир хилдаги товарларни фуқаролик муомаласига киритишдаги сингари товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилади (Қонуннинг 20, 26-моддалари).

Интеллектуал фаолияти натижаларидан ва уларга тенглаштирилган индивидуаллаштириш воситаларидан, товарни индивидуаллаштириш воситаларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш тақиқланади ва инсофсиз рақобат деб баҳоланади («Рақобат тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси). Товар белгилари интеллектуал мулк объектлари жумласига киради (ФКнинг 1031-моддаси 2-банди).

Шу тариқа, МЧЖда товар белгиси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома мавжуд бўлса, товар белгисига нисбатан барча мутлақ ҳуқуқларга эга бўлади. Шу боис МЧЖ ўзининг манфаатлари бузилган деб ҳисобласа, суд органларига мурожаат қилишга ҳақлидир.

 

Наргиза Турғунова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 672 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика