МЧЖ фаолият соҳаси – онлайн-таълим.
Жисмоний шахснинг электрон ҳисобварақ-фактурадаги электрон рақамли имзоси қонуний ҳисобланадими?
– Ҳа, қонуний ҳисобланади.
Электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо (ЭРИ) айни бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда қоғоз ҳужжатга қўлда ўзи қўйган имзо билан бир хил аҳамиятга эгадир:
♦ ЭРИ ҳақиқийлиги тасдиқланган бўлса;
♦ ЭРИ ҳақиқийлиги тасдиқланган пайтда ёки имзолаш пайтини белгиловчи далиллар бўлганда электрон ҳужжат имзоланаётган пайтда ЭРИ калитининг сертификати амал қилиб турган бўлса;
♦ ЭРИдан ЭРИ калитининг сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилаётган бўлса («Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси).
Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.