Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 41 / Юридик маслаҳатлар

Реконструкция учун рухсатнома

 

Бир зинапоя майдончасида 2 та квартирага эгамиз. Яшаш учун қулай бўлишини кўзлаб, иккала квартирани биттага расмийлаштирмаган ҳолда таянч бўлмаган туташ девордан эшик очиб, бирлаштирмоқчимиз.

Кўп қаватли уйдаги кўп квартирали уйнинг 2 та квартирасини бирлаштириш учун махсус рухсатнома олиш зарурми?

 

– Квартирани реконструкция қилишда рухсатнома олиш лозим.

Умумий қоидага кўра, квартира мулкдори унинг асралишини, тегишли техник ва санитария ҳолатини таъминлаши, уларни ўз ҳисобидан жорий ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириши шарт (УЖКнинг 24-моддаси 2-қисми).

Квартирани қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома олиш талаб қилинади (ВМнинг 18.05.2018 йилдаги 370-сон қарорига 2-илова, кейинги ўринларда – Регламент).

Тошкент шаҳрида рухсатнома Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси ва унинг туман бўлимлари томонидан берилади. Рухсатномани Давлат хизматлари марказларидан ўзи келиб ёки электрон тарзда олиш мумкин.

Объектни реконструкция қилиш деганда қуйидагилар тушунилади (Регламентнинг 5-банди):

♦ бинолар ва иншоотларнинг мустаҳкамлиги, зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтарувчи қисмларининг ўзгаришига олиб келадиган ва ўзгартирмасдан ҳажми ва майдонини ўзгартириш;

♦ бино ва иншоотларнинг дастлабки ҳажмини сақлаб қолган ҳолда уларнинг асосий қисмларига ўзгартириш киритиш.

Биноларнинг мустаҳкамлиги ва зилзилабардошлилигига таъсир қилувчи юк кўтариб турувчи қисмларининг ўзгаришига олиб келмайдиган қайта режалаштиришда реконструкция қилиш учун рухсатнома талаб этилмайди (Регламентнинг 3-банди). Лекин рухсатнома олиш керакми-йўқлигини органнинг мутахассислари белгилайди.

Масалани ҳал этиш учун квартира жойлашган ердаги Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишингизни тавсия этамиз.

Кўрсатилган тартиб-таомилни ўтказиш доирасида орган мутахассислари жойига бориб, квартирани реконструкция қилиш имкониятларини ўрганиб чиқади (Регламентнинг 20-банди). Ўрганиб чиқиш бутун квартирани ёки унинг қисмларини визуал кўрикдан (зарурат бўлганда, махсус ускуналар ва асбоблардан фойдаланган ҳолда) ўтказишдан иборат бўлади. Ўрганиш давомида шунингдек:

♦ объектни текширувдан ўтказиш;

♦ объект ўзбошимчалик билан қурилганини аниқлаш мақсадида, ариза берувчи сўровномасида, шунингдек бино ва иншоотнинг деворлари режаси, кесими (мавжуд бўлса), фасад ва кадастр паспорти нусхасида берилган маълумотларни объектнинг ҳақиқий ҳолати билан таққослаш амалга оширилади.

Унутмаслик керакки, кўп квартирали уйдаги квартира мулкдори авария ҳолати юзага келган тақдирда, аварияни бартараф этиш учун тегишли авария-таъмирлаш хизматлари вакиллари ўзига қарашли жойга киришларини дарҳол таъминлаши шарт. Квартира мулкдори йўқлигида аварияни бартараф этиш учун бу жойга кириш ички ишлар органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари иштирокида тегишли авария-таъмирлаш хизмати томонидан амалга оширилади (УЖКнинг 24-моддаси 5-қисми).

Фуқароларнинг уй-жойларни, хўжалик ва рўзғор биноларини қуриш қоидаларини бузиши ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 160-моддаси).

 

Павел Сильнов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 738 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика