Пенсия ёшига яқинлашиб қолган ходимни ишдан бўшатиш мумкинми?
– Пенсия ёшига яқинлашиб қолганлигига асосланиб, иш берувчининг ташаббуси билан ёки тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин эмас. Бу асос меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган (МКнинг 100, 106-моддалари).
Пенсия ёшига яқинлашиб қолган ходимлар бошқа ёшдаги ходимлар билан тенг ҳуқуқларга эгадирлар. Улар билан тузилган меҳнат шартномаларини иш берувчининг ташаббуси билан (МКнинг 100-моддаси) ёки тарафлар ихтиёрида боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича (МКнинг 106-моддаси) уларни фақат ушбу шартномалар ва ҳолатлар мазмунига қатъий мувофиқ тартибда бекор қилиш мумкин.
Бундан ташқари, муайян корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга қуйидагилар оқибатида меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишини сақлаб қолиш имтиёзли ҳуқуқи берилади (МКнинг 103-моддаси 2-қисми 3-банди):
♦ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар;
♦ ходимлар сони ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги;
♦ корхона тугатилганда (МКнинг 100-моддаси 2-қисми 1-банди).
Қоидага кўра, айнан пенсия ёшига яқинлашиб қолган ходимлар шундайлар жумласидандир.
Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.