Қурилиш майдонларидан чиқадиган машиналарни ювиш шартми?
– Ҳа, шарт.
2017 йил 11 октябрдан Тошкент шаҳридаги барча қурилиш майдонларидан шаҳар йўлларига чиқаётган катта юк автомобилларининг ғилдираклари ювилган бўлиши шарт (Тошкент шаҳар ҳокимининг 11.102017 йилдаги 158-ф-сон фармойиши).
Ҳокимнинг фармойиши бекор қилинмаган ва ҳозирда амал қилади.
Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.