Янги сайт ишга туширилди. Вазифаси – Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, Ўзбекистонда бўлиш ҳамда мамлакатдан четга чиқиш учун визаларни расмийлаштириш тартиби билан таништириш ва маълумот бериш, деб хабар қилади UZINFOCOM.
Ички ишлар вазирлиги ташаббускор бўлди. Сайт «Ягона Интегратор UZINFOCOM» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилди ҳамда унга http://gumiog.uz манзили бўйича кириш мумкин.
Ахборот ўзбек ва рус тилларида эълон қилинади, порталда мобиль қурилмалар учун вариант, имконияти чекланган фойдаланувчилар учун махсус функциялар – контраст, шрифт ҳажмини катталаштириш ва овозли ҳамроҳ мавжуд.
Қуйидагилар интерактив хизматларга киради:
♦ жойларда миграция хизматларига электрон навбат олиш;
♦ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш;
♦ судланганлиги мавжуд эмаслиги (мавжудлиги) тўғрисида маълумотнома олиш учун электрон ариза бериш.
Сайтда кўп бериладиган саволларга жавоблар, соҳани тартибга солувчи норматив ҳужжатларни топиш мумкин.
Виртуал қабулхона орқали қизиқтираётган саволлар юзасидан бевосита миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш ҳамда мавжуд шикоят ва таклифларни қолдириш мумкин.