Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 33 / Божхона

«Тўқима имтиёз»дан фойдаланиб...

 

корхоналар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига нима сабабдан аъзо бўлишган?

 

Маълумки, юртимиз иқтисодиётини янада ривожлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларига божхона тўловларидан турли имтиёзлар қўлланилиб келинмоқда. Аммо гуручнинг орасида сув ичишни касб қилган айрим сохта тадбиркорлар берилаётган имтиёзларни «ўзлаштириб» олишга уриниб кўрмоқчи бўладилар.

 

Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг фаолияти ўрганилганда корхона раҳбари Ю.С. ўзи тузган ташкилотни божхона тўловларидан имтиёз олиш мақсадида «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо бўлишига эришади. 2018–2019 йиллар давомида оғирлиги 79 873 кг ни ташкил этувчи тўқимачилик товарларини мамлакатимизга олиб келиб, 904 млн сўмдан ортиқ божхона тўловларидан имтиёз олишга муваффақ бўлади. Энг ачинарлиси – номи бор-у ўзи йўқ ушбу корхонада ишлаб чиқариш жараёни йўлга қўйилмаган, лекин божхона имтиёзлари суиистеъмол қилинган.

Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг раҳбари Б.А. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо бўлгандан сўнг 2018–2019 йиллар давомида умумий қиймати 59 648 АҚШ долларига тенг бўлган тўқимачилик товарларини юртимизга олиб келган. Гўёки ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида олиб келинган маҳсулотлари учун 1 млрд 396 млн сўмдан ортиқ суммада «озод этилган». Аммо текширув давомида ушбу ташкилот ҳеч қандай ишлаб чиқаришни йўлга қўймаган ва имтиёзлардан нотўғри фойдаланган.

Вилоят ҳудудида ташкил этилган яна иккита МЧЖ раҳбарлари Р.О. ва А.Р. ҳам қинғир йўлни танлашган: улар хориждан олиб келинаётган товарлари учун божхона тўловларини тўламаслик мақсадида гўёки ишлаб чиқариш фаолиятини ташкил этиш учун ўзлари томонидан тузилган ташкилотларни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига ­аъзо қилишади ва олиб келган маҳсулотлари учун жами 550 млн сўмдан ортиқ имтиёзни қўлга киритишади.

Давлатимиз томонидан берилаётган имтиёзлардан ўз манфаати йўлида ноқонуний фойдаланган қонунбузарларнинг ҳийлалари иш бермади.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари бошлаб юборилган.

ДБҚ Ахборот хизмати.

Прочитано: 234 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика