Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 33 / Божхона

Божхоначи муомалани билиши шарт(ми)?

 

Бугун ахборот технологиялари тараққий этиб, божхона тизими электрон хизмат турларини кенг қўллаётганига қарамай, соҳада инсон омили сақланиб қолаётган ўринлар ҳали бор. Масалан, божхона постларида кишилар божхоначилар билан бевосита мулоқотга киришади.

 

Ана шу мулоқотларда хизмат вазифасини ўтаётган божхоначидан ҳам холис, совуққон, жиддий бўлиш, ҳам яхши муомалани йўқотмаслик талаб этилади. Сирдарё вилояти божхона бошқармасида бўлиб ўтган учрашувда божхона органлари ходимларининг фуқаролар билан бўладиган муносабатларида муомала маданияти ва одоб-ахлоқ қоидалари мавзусида сўз юритилди.

Суҳбатда Сирдарё вилояти имом хатибининг ўринбосари Ф.Раҳмонов юрт ҳимояси аждодлардан мерос муқаддас вазифа эканлигини алоҳида таъкидлаб, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигини асраш йўлида жасорат кўрсатган улуғ аждодларимизнинг ҳаёт-фаолиятларидан мисоллар келтирди, буюк саркардалар, темурий шаҳзодаларнинг ҳаётидан ҳикоя қилувчи ибратли ривоятлардан сўзлаб берди.

Вилоят Маънавият тарғибот маркази маърифат тарғиботчиси Д.Жарбекова ўз маърузасида китоб ва китобхонлик ҳақида сўз юритиб, мутолаа инсон кўнглига ёруғлик ва эзгулик улашувчи маёқ, олис йўлда ишончли ҳамроҳ, ҳаёт синовларини мардонавор енгишда беминнат маслаҳатчи эканлигини ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб берди.

 

У.ШОДМОНҚУЛОВ,

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Ўз хавфсизлиги гуруҳи катта тезкор вакили.

Прочитано: 234 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика