Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 33 / Солиқлар ва йиғимлар

Солиқ тўловчининг тақвими

 

2019 ЙИЛ СЕНТЯБРЬ

 

5 СЕНТЯБРЬ

2019 йилнинг август ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 165-модда, 4-қисм, 1-банд)

2019 йилнинг август ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 188-модда, 1-қисм)

 

9 СЕНТЯБРЬ

ер солиғини йиллик сумманинг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни1

(Солиқ кодекси, 286-модда, 1 ва 3-қисмлар)

 

10 СЕНТЯБРЬ

2019 йилнинг сентябрь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни2

(Солиқ кодекси, 164-модда, 3 ва 4-қисмлар)

2019 йилнинг август ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 239-модда; 240-модда, 1-қисм)

2019 йилнинг сентябрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни3

(Солиқ кодекси, 271-модда, 5-қисм)

2019 йилнинг август ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 387-модда, 5, 6 ва 7-қисмлар)

 

24 СЕНТЯБРЬ

2019 йилнинг август ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари)

 

25 СЕНТЯБРЬ

2019 йилнинг август ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банд; 310-модда, 3-қисм)

2019 йилнинг август ойи учун мазкур муддат учун тўланмаган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 188-модда, 1-қисм)

2019 йилнинг август ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 225-модда, 1-қисм; 226-модда, 1-қисм; 226-5-модда)

2019 йилнинг август ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 247-модда, 4-қисм)

2019 йилнинг сентябрь ойи учун бир йилдаги солиқ суммаси 200 БҲМдан кўпни ташкил қиладиган юридик шахслар томонидан, шунингдек солиқ суммаси 200 БҲМдан камни ташкил қиладиган юридик шахслар томонидан ҳамда 2019 йилнинг III чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни5

(Солиқ кодекси, 264-модда, 1 ва 3-қисмлар)

2019 йилнинг август ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 310-модда, 4-қисм)

2019 йилнинг август ойи учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 347-модда, 3-қисм)

2019 йилнинг август ойи учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни

(Солиқ кодекси, 360-модда, 5-қисм)

2019 йилнинг август ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни

(АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди)

 

 

______________     

 

1Ер солиғини чоракнинг биринчи ойи 10-санасига қадар тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно, шунингдек ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғини тўлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси.

2Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари.

3Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

42019 йил 1 сентябрдан солиқ миқдори ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни аниқлаш учун ЭКИҲ ўрнига 223 000 сўм миқдорида базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) киритилади (21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармон).

5Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек юридик шахсни ташкил этган ва ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари жорий тўловларни тўламайдилар.

6Ҳар чоракда ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

 

 

Солиқ тўловчининг тақвими - “Norma” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига “Norma” МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.

 

Прочитано: 748 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика