Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 33 / Амалий бухгалтерия

Савдо устамаси бўйича ҚҚС

 

ҚҚС тўлайдиган чакана савдо корхонаси сотиш баҳоси бўйича товарлар ҳисобини юритади. Сотиб олинган ва ҳисобга қабул қилинган товарлар қиймати 2980-«Савдо устамаси» счётида акс эттириладиган устама суммасига оширилади.

2980-счётда ҚҚС суммаси ҳисобга олинадими?

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда сотиш баҳоси бўйича товарларни кирим қилиш ва сотиш қайси бухгалтерия проводкалари билан расмийлаштирилади?

 

– Товарларни ҳисобга олиш чоғида 4-сон БҲМС «Товар-моддий захиралар» (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлари режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома»га (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилиш лозим.

Чакана савдо корхоналарида товарларнинг мавжудлиги ва ҳаракати 2920-«Чакана савдодаги товарлар» субсчётида ҳисобга олинади (Йўриқноманинг 146-банди, 21-сон БҲМСга 2-илова).

Савдо корхоналарига олинган товарларни сотиш баҳосида устамаларни алоҳида ҳисобга олган ҳолда, 2980-«Савдо устамаси» счётида ҳисобга олишга рухсат этилади (Йўриқноманинг 152-банди).

Товарлар сотиш баҳосида кирим қилинганда ­2980-«Савдо устамаси» счёти савдо устамаси суммасига кредитланади, 2920-«Чакана савдодаги товарлар» счёти эса савдо устамаси суммасига дебетланади.

Сотилган товарлар бўйича савдо устамасининг сотилган товарларга тўғри келадиган қисми 2980-«Савдо устамаси» счётининг дебетида ва 9120-«Сотилган товарларнинг таннархи» счётининг кредитида акс эттирилади.

 

МИСОЛ. 20%лик ставка бўйича 12 000 сўмлик товарлар сотиб олинди, шу жумладан ҚҚС – 2 000 сўм. ҚҚСсиз товар баҳоси - 10 000 сўм.

Товарларга устама (ҚҚСсиз)15% миқдорида белгиланди ва 1 500 сўмни (10 000 х 15%) ташкил қилди.

Товарларнинг сотиш баҳосига киритиладиган ҚҚС суммаси 2 300 сўмни ((10 000 + 1 500) x 20%) ташкил қилади.

Умумий савдо устамаси суммаси - 3 800 сўм (1 500 + 2 300).

Шу тариқа, товарларнинг сотиш баҳоси 13 800 сўмни (10 000 + 3 800) ташкил қилади.

Балансда товарлар 13 800 сўмга тенг сотиш баҳоси бўйича ҚҚС ҳисобга олинган 3 800 сўмлик устама билан акс эттирилади.

Ушбу товарни сотиш чоғида:

чиқиб кетган товарлар таннархи суммаси сотиш баҳоси – 13 800 сўм бўйича ҳисобдан чиқарилади;

шунингдек савдо устамаси суммаси – 3 800 сўм ҳисобдан чиқарилади.

Товарларни сотишдан тушум 11 500 сўмни (13 800 х 100 / 120) ташкил қилади.

Сотилган товарлар бўйича ҚҚС – 2 300 сўм (13 800 х 20 / 120) ҳисобланади.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС – 300 сўм (2 300 – 2 000).

 

Мазкур операциялар бўйича бухгалтерия проводкалари қуйидагича бўлади:

21-сон БҲМСга мувофиқ хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма

 

дебет

 

кредит

 

Товарлар сотиб олиш

 

Етказиб берувчилардан товарлар олинди

 

2920-«Чакана савдодаги товарлар»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

10 000

 

Олинган товарлар бўйича ҚҚС ажратиб кўрсатилди

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

 

2 000

 

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда товарларга 15% савдо устамаси ҳисобланади

 

2920-«Чакана савдодаги товарлар»

 

2980-«Савдо устамаси»

 

3 800

 

Товарларни сотиш

 

Сотиш баҳоси бўйича сотилган товарлар таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2920- «Чакана савдодаги товарлар»

 

13 800

 

Сотилган савдо устамаси ҳисобдан чиқарилди

 

2980-«Савдо устамаси»

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

3 800

 

Товарлар харидорларга сотилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

11 500

 

Сотилган товарлар бўйича ҚҚС ажратиб кўрсатилди

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

2 300

 

Тўланган ҚҚС ҳисобга киритилди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

4410-«Бюджетга солиқлар ва бош­қа мажбурий тўловлар бўйи­ча бўнак тўловлари (турлари бўйича)»

 

300

 

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 625 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2020-01-24 23:27:35, Гость_:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика