Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 33 / Амалий бухгалтерия

Инвентарлашни қоидалар бўйича ўтказамиз

 

Инвентарлашда шакллар тўлдирилади, хусусан:

1) Қимматликларни инвентарлаш тўғри ўтказилганлигининг назорат текшируви далолатномаси (19-сон БҲМСга ­3-илова);

2) Товар-моддий бойликларни инвентарлаш рўйхати (19-сон БҲМСга 8-илова);

3) Товар-моддий бойликларнинг инвентарлаш натижаларини солиштириш қайдномаси (19-сон БҲМСга 18-илова).

Мазкур ҳужжатлар орасидаги фарқлар нимада ва улар инвентарлашнинг қайси босқичида тўлдирилади?

 

Инвентарлаш – бу товар-моддий захираларнинг ҳақиқатда мавжудлигини қолдиқларни қайта ҳисоблаш ва натижаларни ҳисоб ёзувлари билан солиштириш йўли орқали белгилашдир. ТМЗни инвентарлаш 19-сон БҲМС-«Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш» (АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган тартибда ўтказилади.

Инвентарлашда ҳужжатлар қайси навбатликда тўлдирилишини билиб оламиз:

1) Товар-моддий бойликларни инвентарлаш рўйхати ­(19-сон БҲМСга 8-илова);

2) Товар-моддий бойликларнинг инвентарлаш натижаларини солиштириш қайдномаси (19-сон БҲМСга 18-илова);

3) Қимматликларни инвентарлаш тўғри ўтказилганлигининг назорат текшируви далолатномаси (19-сон БҲМСга 3-илова).

ТМЗни инвентарлаш вақтида инвентарлаш комиссияси Товар-моддий бойликларни инвентарлаш рўйхатини тўлдиради. Рўйхатда инвентарланадиган бойликларнинг номлари, уларнинг номенклатураси, нави, артикули бўйича миқдори акс эттирилади. Инвентарлаш комиссияси ТМЗнинг ҳақиқатда мавжудлигини уларни албатта санаш, тарозида тортиш ёки қайта ўлчаш йўли билан текширади ва рўйхатларга бойликларнинг ҳақиқатдаги қолдиғи ҳақида маълумотларни киритади.

Йўлда бўлган ва бошқа корхоналарнинг омборларида сақлашда бўлган ТМЗга алоҳида-алоҳида инвентарлаш рўйхатлари (далолатномалар) тузилади.

Рўйхатга бухгалтерия ҳисоб маълумотлари асосида ёзув киритади.

Инвентарлаш пайтида ҳисоб маълумотларида тафовутлар аниқланган бойликлар бўйича товар-моддий бойликлар натижаларининг солиштириш қайдномалари тузилади. Солиштириш қайдномаларида бухгалтерия ҳисоби маълумотлари бўйича кўрсаткичлар ва инвентарлаш рўйхатлари (далолатномалари) маълумотлари ўртасидаги тафовутлар акс эттирилади. Ортиқча ва кам чиққан ТМЗнинг қиймати солиштириш қайдномаларида уларнинг бухгалтерия ҳисобидаги баҳосига мувофиқ келтирилади.

Мол-мулк камомади ва ортиқчаси Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1334-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ҳисобга олинади.

Инвентарлаш тугаганидан сўнг инвентарлаш тўғри ўтказилганини назорат тариқасида текширишлар ўтказилиши мумкин. Уларни инвентарлаш ўтказилган омбор, омборхона, шуъба ва ҳоказолар очилишига қадар ўтказиш керак. Инвентарлаш тўғри ўтказилганини назорат тариқасида текшириш натижалари Қимматликларни инвентарлаш тўғри ўтказилганлигининг назорат текшируви далолатномаси билан расмийлаштирилади ва инвентарлаш тўғри ўтказилганлигини назорат тариқасида текширишларни ҳисобга олиш дафтарида рўйхатга олинади (19-сон БҲМСга 4-илова).

Хулоса чиқарамиз: инвентарлаш рўйхатларига ТМБ тўғрисида ҳақиқатдаги маълумотлар ва ҳисоб маълумотлари киритилади. Маълумотлар орасида тафовутлар бўлган тақдирда, ТМБнинг мазкур позициялари бўйича солиштириш қайдномалари тузилади. Назорат текширувлари корхона хоҳишига қараб ўтказилади, уларнинг натижалари эса назорат текшируви далолатномаси билан расмийлаштирилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 234 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика