Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 33 / Жавоб берамиз

Ёки таътил пули, ёхуд иш ҳақи

 

Ходимга 15 иш куни учун меҳнат таътили берилди. Раҳбарият унга ушбу кунлар учун таътил пулидан ташқари, иш ҳақи тўлашни талаб қиляпти. Таътил кунлари учун таътил пули ҳисобланган бўлса, ушбу кунлар учун иш ҳақи ҳам тўланадими?

 

– Ҳар бир корхонада ходимнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шакли ва тизими раҳбар томонидан белгиланади. Улар жамоа шартномаларида, шунингдек ходим билан тузилган меҳнат шартномасида акс эттирилади.

Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади (Меҳнат кодексининг 114-моддаси).

Дам олиш вақти – ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан холи бўлган вақтдир (Меҳнат кодексининг ­126-моддаси). Бунга танаффуслар, дам олиш кунлари, байрам кунлари ва меҳнат таътили кунлари киради.

Ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан озод этилган меҳнат таътили кунлари учун иш ҳақи ҳисобланмайди, фақат таътил пули тўланади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 113 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика