Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 33 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Хом ипак экспорти бўйича имтиёзлар қўлланилади

2019 йил 1 январдан қўлланиладиган солиқ имтиёзлари татбиқ этилмайдиган экспорт қилинадиган хом ашё товарлари рўйхатига бироз тузатиш киритилди (31.07.2019 йилдаги ПФ-5777-сон Фармон). 

 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан, комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15%дан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда (реализация қилиш ҳажми) қисми юзасидан фойда солиғи ва ЯСТ бўйича камайтиради.

Бироқ бу имтиёз алоҳида рўйхатда кўрсатилган хом ашё товарларини экспорт қилишга, шунингдек, халқаро ташишлар (автотранспортдан ташқари) ҳамда узатиш қувурлари ва газ қувурлари орқали етказиб бериш хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Тузатишлар билан ундан чуватиб ўралмаган хом ипак (ТИФ ТН – 5002) ва ипак момиғи (ТИФ ТН – 5003 коди билан белгиланган товар позицияси таркибида жойлашган) чиқариб ташланди. Бинобарин, энди имтиёз ушбу товар турлари экспорт қилинган ҳолларда ҳам қўлланилади. Бунда 2 та шарт бор (31.07.2019 йилдаги ­ПҚ-4411-сон қарорнинг 2-банди):

● имтиёзнинг амал қилиш муддати айни вақтда чекланган – 2021 йил 1 январга қадар;

● имтиёзларни қўллаш натижасида бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, шу жумладан технологик ускуналар сотиб олиш учун мақсадли тарзда йўналтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида
(lex.uz)
эълон қилинган ва 1.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 734 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика