Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 08 / ҚҚС ҳақида

Бир неча турдаги фаолиятни юритганда ҚҚС ставкалари

 

Корхонамиз шаҳар транспортида йўловчиларни ташиш билан шуғулланади. Асосий фаолиятдан ташқари мол-мулкни ижарага берамиз ва бошқа автопаркларга рейсга чиқишдан олдин техник кўрикдан ўтказиш хизматларини кўрсатамиз. Ўтган йилги оборотимиз 2,5 млрд сўмни ташкил этди. Жорий йилдан умумбелгиланган солиқларни, шу жумладан соддалаштирилган ҚҚСни тўлаймиз.

1. Соддалаштирилган ҚҚС тўланганда Солиқ кодексининг 208-моддаси 10-бандидаги имтиёз сақланиб қоладими?

2. Соддалаштирилган ҚҚС ставкалари қандай ҳисоблаб чиқарилади: асосий фаолият тури ставкаси бўйичами ёки ҳар хил турдаги фаолият учун турли ставкалар қўлланиладими?

3. Мол-мулкни ижарага беришдан ва автотранспортни рейсга чиқишидан олдин техник кўрикдан ўтказиш хизматларидан олинадиган даромадларга қандай ставкада солиқ солинади (ижара – 7%, хизматлар – 15%)?

 

1

Ҳа, ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини (соддалаштирилган ҚҚС) танлаган корхона Солиқ кодексида (Солиқ кодексининг 208–210-моддалари) ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни қўллашга ҳақли (Солиқ кодексининг 226-1-моддаси 8-қисми).

Корхонангиз шаҳар йўловчи транспорти хизматларидан тушган тушум бўйича соддалаштирилган ҚҚСни тўлашдан озод қилиш кўринишидаги имтиёздан фойдаланиши мумкин (Солиқ кодексининг 208-моддаси 10-банди).

 

2

Турли ставкалар белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган соддалаштирилган ҚҚС тўловчилар ушбу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ҚҚСни тўлашлари керак (Солиқ кодексининг 226-4-моддаси 2-қисми).

 

3

Соддалаштирилган ҚҚС тўловчилар тегишли фаолият турлари учун белгиланган ставкаларни қўллайдилар (Солиқ кодексининг 226-4-моддаси).

Солиқ кодексида «асосий фаолият тури» тушунчасига таъриф берилган (Солиқ кодексининг 22-моддаси). «Фаолият тури» тушунчаси эса йўқ.

 

Ижара

Савол юзага келади: ижара қайси иқтисодий категорияга киритилиши лозим?

Фуқаролик кодексида у олди-сотди, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш, пудрат ва ҳ.к. қатори мажбурият турларига киритилган (ФКнинг 2-қисми 3-кичик бўлими).

Бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадлар асосий фаолиятдан олинадиган бошқа даромадлар ҳисобланади – 9350-«Оператив ижарадан даромадлар» счёти (АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМС).

Фойда солиғини ҳисоблаш учун улар ё «бошқа даромад» тушунчасига (Солиқ кодексининг 132-моддаси 2-банди) ёхуд хизматларни реализация қилишдан олинадиган даромадга (Солиқ кодексининг 130-моддаси ­5-қисми) киритилади. Корхонангизнинг асосий фаолият тури шаҳар транспортида йўловчиларни ташиш бўлса, фойда солиғини ҳисоблашда ижарадан олинадиган даромад реализация қилишдан олинадиган даромад сифатида ­эътироф этилмайди. Сиз учун ижара – бошқа даромад.

ЯСТни ҳисоблашда ҳам худди шундай ёндашилади – бу ё бошқа даромад (Солиқ кодексининг 132-моддаси 2-банди, 355-моддаси 2-қисми 2-банди) ёхуд хизматларни реализация қилишдан олинадиган даромад (Солиқ кодексининг 130-моддаси 5-қисми).

ҚҚСни (20%) ҳисоблаш мақсадида ушбу даромадларга товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти сифатида қаралади (Солиқ кодексининг 199-моддаси 5-банди).

Юқорида айтилганлардан келиб чиқиб, соддалаштирилган ҚҚСни ҳисоблашда фаолият тури сифатида ижара бўйича даромадлар учун Солиқ кодексининг 226-4-моддасида келтирилган жадвалдан солиқ ставкасини танлаш лозим деган хулосага келиш мумкин. Фикримизча, бу ҳолда – 7%.

Масалан, ЯСТ ставкасини қўллашда Солиқ кодексида махсус тушунтириш бериб ўтилган:

«Турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ягона солиқ тўлови ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган ягона солиқ тўловини тўловчилар шу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўловини тўлашлари керак. Бунда ушбу Кодекс 355-моддасининг иккинчи қисми 2-бандида кўрсатилган даромадларга асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ягона солиқ тўлови ставкалари бўйича солиқ солинади» (Солиқ кодексининг 353-моддаси).

Соддалаштирилган ҚҚС бўйича бундай қоида назарда тутилмаган. Яъни ижарадан даромадлар олинганда, агар улар бошқа даромад сифатида ҳисобга олинса, асосий фаолият тури учун белгиланган соддалаштирилган ҚҚС ставкасини қўллаш керак деган кўрсатма берилмаган.

Бинобарин, соддалаштирилган ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш мақсадида ижарадан олинадиган даромадлар бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш ва фаолият тури сифатида ижара учун белгиланган солиқ ставкасини қўллаш лозим.

 

Техник кўрикдан ўтказиш хизмати

Шубҳасиз, техник кўрикдан ўтказиш хизматлари ходимларингизда муайян малака мавжуд бўлишини тақозо этади. Шунга қарамай, ушбу хизматлар профессионал хизматларга кирмайди деб ҳисоблаймиз, яъни сиз барча тармоқлардаги юридик шахслар қатори соддалаштирилган ҚҚСнинг 7%лик ставкасини қўллашингиз керак (Солиқ кодексининг 226-4-моддаси).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1039 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика