«А» МЧЖ муассислари – ЎзР фуқаролари 2017–2018 йилларнинг тақсимланмаган фойдаси ҳисобига жамият устав фондини кўпайтирмоқчилар.
Ўтган йиллар фойдаси ҳисобига МЧЖ устав фонди 2019 йилда кўпайтирилганда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
– Муассислар тақсимланмаган фойдани устав фондини кўпайтиришга йўналтириш ҳақида қарор қабул қилсалар, фойда дивидендлар деб эътироф этилади (Солиқ кодексининг 22-моддаси), улардан солиқ тўлаш зарур.
Дивидендларга тўлов манбаида солиқ солинади (Солиқ кодексининг 156-моддаси).
Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар тарзида тўланадиган даромадларга 5%лик ставка бўйича солиқ солинади (Солиқ кодексининг 159-1-моддаси).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.