Газ қуйиш шохобчалари акциз солиғини қандай тўлайди?
– Акциз солиғини тўлаш ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай амалга оширилади (Солиқ кодексининг 240-моддаси).
2019 йил 1 январдан акциз солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига ҳар ойда солиқ давридан (ой) кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади. Бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қиладиган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳисоб-китобни ўзлари жойлашган ердаги ДСИга тақдим этадилар (Солиқ кодексининг 238, 239-моддалари).
Илгари, 2019 йил 1 январгача, автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ҳар ўн кунда бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқни тўлар эдилар (Солиқ кодексининг 304-моддаси, 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонунга мувофиқ чиқариб ташланган).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.