Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 08 / ҚҚС ҳақида

Ҳисоб-китобни тўғри қилган бўлсангиз, зарар кўрмайсиз

 

Жорий йил 1 январдаги ҳолатга кўра АЁҚШда 67 500 минг сўмлик суммадаги 21 тонна бензин қолган. Нефть базаси ўтган йили бензинни ҚҚС билан бермаган. Уни ҳисобга ололмайман.

1 литр бензин нархи қатъий белгиланган – 4 000 сўм.

Умумий суммадан 67 500 х 20% = 13 500 минг сўм ҚҚС тўланса, зарарга сотилган бўлади.

2018 йилда нефть базасидан ҚҚСсиз сотиб олинган ва 2019 йилда реализация қилинган бензин қолдиқлари бўйича ҚҚС қандай ҳисобланади?

 

Бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилинганда солиқ солинадиган база уларни реализация қилиш қиймати асосида, унга ҚҚС ҳамда уларни якуний истеъмолчига реализация қилиш чоғида тўланадиган акциз солиғи киритилмаган ҳолда аниқланади. 2019 йил 1 январдан якуний истеъмолчиларга, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилувчи корхоналар учун акциз солиғи жорий этилган. Бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ эса бекор қилинган (Солиқ кодексининг ­204-моддаси 20-қисми; 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонун). 2018 йилда Аи-80 бензини учун акциз солиғи ставкаси – 32 143 сўм/т (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 12-1-илова). Умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтганда захиралар қолдиқлари илгари ҚҚС билан сотиб олинган бўлса, улар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлар эдингиз.

Сизнинг маълумотларингизга асосланган ҳолда ҚҚС ҳисоб-китобини кўриб чиқамиз:

Тавсифи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдори

 

Суммаси (сўмда)

 

Изоҳ, ҳисоб-китоблар

 

Бензин қолдиғи

 

тонна

 

21

 

67 500 000

 

 

1 т қиймати

 

тонна

 

1

 

3 214 286

 

67 500 000 / 21

 

1 тоннадаги литр миқдори

 

литр

 

1 300

 

 

Шартли

 

1 т бензинни реализация қилиш қиймати

 

 

 

5 200 000

 

4 000 х 1 300 (ушбу сумма акциз ва ҚҚС суммасини ўз ичига олади)

 

1 т учун акциз солиғи ставкаси

 

 

 

32 143

 

26.12.2018 йилдаги
ПҚ-4086-сон қарорга 19-илова

 

ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база

 

 

 

5 167 857

 

5 200 000 – 32 143

 

ҚҚС суммаси

 

 

 

861 310

 

5 167 857 / 120 х 20

 

 

1 тонна бензинни реализация қилишдан соф тушум 4 306 547 сўмни (5 200 000 – 32 143 – 861 310) ташкил этади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1097 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика