Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 08 / Жавоб берамиз

Ҳисобда аъзолик бадаллари

 

Корхона (МЧЖ) 2018 йил мартда Савдо-саноат палатасига аъзо бўлиш учун шартнома тузди. 2018 йил мартдан 2019 йил февралгача бўлган давр учун 5 млн сўм аъзолик бадали тўладик.

Ушбу операция проводкаларда қандай акс эттирилади, йил охирида қандай ёпилади? Ёки биз ССП аъзоси ҳисобланган даврда сумма ёпилиши керак эмасми?

2018 йил январь–декабрь учун енгил саноатга аъзолик бадалларини ҳам тўлаганмиз.

Улар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

 

– Аъзолик бадалларига харажатларни улар тўланган пайтда қуйидаги проводка билан акс эттириш лозим:

3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари» счётининг дебети

5110-«Ҳисоб-китоб счёти» счётининг кредити (Йўриқноманинг ­160-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).

Олдиндан тўланган аъзолик бадаллари суммасини қуйидаги проводка орқали 12 ой давомида тенг улушлар билан давр харажатларига ҳисобдан чиқариш керак:

9430-«Бошқа операцион харажатлар» счётининг дебети

3190-«Бошқа келгуси давр харажатлари» счётининг кредити.

Бунда 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра ССПга аъзолик бадаллари бўйича 3190-счётингизда олдиндан тўланган сумма – 833 333,33 сўм қолади.

2018 йил январь–декабрь учун енгил саноатга тўланган аъзолик бадаллари суммаси 1.01.2019 йилдаги ҳолатга кўра 2018 йил харажатларига тўлиқ ҳисобдан чиқарилади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1585 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика