2018 йилда оборот 1 млрд сўмдан камни ташкил этган бўлса, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчи (ғишт заводи) 2019 йилда ҚҚСни 7%лик ставкада соддалаштирилган тартибда тўлашга ҳақлими? Ёки 20%лик ставкада ҚҚС тўлаши керакми?
– Йўқ, фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчилар ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш ҳуқуқига эга эмас.
24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонун билан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби белгиланган (Солиқ кодексининг 40-1-боби). Солиқ кодексининг 226-1-моддасида кўрсатилган алоҳида тоифадаги солиқ тўловчилар тартибни қўллашга ҳақли. Акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчилар бундан мустасно (Солиқ кодексининг 197-моддаси 4-қисми).
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.