II гуруҳ ногиронлари бўлган ходимлар учун ЯИТ бўйича 4,7%лик ставка кўринишидаги имтиёз амал қиладими?
– Имтиёз ВМнинг 17.07.1992 йилдаги 328-сон қарори билан берилган. Қарорнинг 7-бандига мувофиқ, ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлар меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан 4,7% ставка бўйича ягона ижтимоий тўлов ундирилади. 2018 йил 1 апрелдан ихтисослашганлик далили аттестация билан тасдиқланади (Низомнинг 12-банди, ВМнинг 5.12.2017 йилдаги 965-сон қарорига 1-илова). Айни пайтда имтиёз амал қилмоқда.
Бунда бошқа ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ЯИТ корхонангиз учун белгиланган ставкада тўланади.
Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.