Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 08 / Солиқ солиш

Солиқ оқибатларисиз чегирма билан сотиш

 

Маълумки, республикамизда сотувчи ва харидорларга шартларни ҳамда ўз тайёр маҳсулоти нархларини эркин белгилаш ҳуқуқини берувчи «шартнома тузиш эркинлиги» тамойили амал қилади. Бунда корхонада белгиланган тизимга мувофиқ харидорларга чегирмалар бериш мумкин. Қонунчиликда бунинг юзасидан чекловлар назарда тутилмаган.

Корхонамиз тайёр маҳсулотининг нархи корхона раҳбарияти тасдиқлаган прайс-варақ асосида белгиланади.

Маҳсулотимизнинг айрим харидорлари учун прайс-варақдагидан пастроқ нарх белгилашга ҳақлимизми? Яъни бир харидорга маҳсулотни прайс-варақ бўйича сотиб, бошқасига худди шу маҳсулотга пастроқ нарх белгиласак бўладими? Бунда «чегирма» билан белгиланган нарх ушбу маҳсулот таннархидан паст бўлмайди. Ушбу фарқни (ўзига хос чегирмани) ҳисобварақ-фактура-юкхатда алоҳида сатрда кўрсатмаймизми?

Товарни чегирмали нархда сотиш солиқ солинадиган базанинг камайишига олиб келмайдими? Корхонамизда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?

 

– Прайс-варақ ёки прейскурант – сотиш нархлари кўрсатилган товарларнинг рўйхати.

Солиқ кодексида мавжуд нормаларга биноан, тайёр маҳсулот таннархидан паст нархда сотилганда солиқлар таннархдан келиб чиқиб ҳисобланади. Маҳсулотни прайс-варақда белгиланган қийматдан паст нархда сотиш мумкин эмаслиги ҳақида ҳеч нима дейилмаган.

Шу билан бирга, агар ўзаро алоқадор юридик шахслар ўз тижорат ва молиявий муносабатларида ўзаро алоқадор бўлмаган юридик шахслар ўртасида қўлланилиши мумкин бўлган нархлардан фарқ қиладиган нархларни қўлласа, солиқ солинадиган база товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш нархлари асосида ҳисоблаб чиқариладиган солиқ солиш объектини аниқлашда солиқ органлари ўзаро алоқадор бўлмаган юридик шахслар ўртасида қўлланиладиган нархлардан фойдаланади (Солиқ кодексининг 40-моддаси 2-қисми). Бироқ ушбу норма фақат чет давлатларнинг юридик шахслари иштирокидаги ўзаро ҳисоб-китобларда қўлланилади.

Саволингизда кўрсатилган вазият солиқ солишга таъсир кўрсатмайди деган хулосага келиш мумкин.

Бироқ: «Тайёр маҳсулотнинг нархи корхона раҳбарияти тасдиқлаган прайс-варақ асосида белгиланади» деб ёзгансиз. Корхонангизнинг ички ҳужжатларига риоя этиш мақсадида тайёр маҳсулотнинг раҳбарингиз тасдиқлаган қийматдан паст нархда сотилиши асосланган бўлиши лозим. Бундай вазиятни нима билан асослаш мумкинлигини раҳбариятингиз ҳал қилади. Қарор қабул қилиб, корхонангизнинг локал ҳужжатида уни қайд этади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1159 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика