Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 08 / Солиқ солиш

Туристик фирмалар ва туристлар учун имтиёзлар

 

2019 йил январда Тошкентда туристик фирма – ЯСТ тўловчиси очилди. Туризм фаолияти учун транспорт воситаларини импорт қилмайди, меҳмонхоналар қурмайди ва хорижий инвестицияларни жалб этмайди.

Туристик фирма туризм хизматларини кўрсатиш ва ходимларни ёллаш билан боғлиқ ҳар қандай солиқларни тўлашда қандай имтиёзлардан фойдаланиши мумкин?

 

Корхонангиз солиқ солинадиган базани айрим харажатларга камайтириб, ЯСТ бўйича имтиёзлардан фойдаланиши мумкин.

Чунончи, туризм маҳсулотларини сотиш ва (ёки) туризм хизматларини онлайн брон (банд) қилиш бўйича хизматлар кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектлар ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани электрон хизматларни, шу жумладан электрон тўловлар, брон қилиш, эквайринг ва бошқа хизматларни, шунингдек туризм хизматларининг замонавий турларини таклиф қилувчи ихтисослаштирилган интернет-сайтлар ва порталларни йўлга қўйишга йўналтирилган харажатлар суммасига камайтиришлари мумкин (Солиқ кодексининг 356-моддаси 2-қисми 5-банди).

Бундан ташқари, хўжалик юритувчи субъект ўз ҳудудида Интернет тармоғига симсиз бепул уланиш ҳудудларини (Wi-Fi) ўрнатган бўлса, солиқ солинадиган базаси, шу жумладан ЯСТ бўйича базаси тегишли сифатдаги симсиз уланиш ҳудудини кенгайтириш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш ва интернет-трафикни сотиб олишга йўналтирилган харажатлар миқдорига камайтирилади (3.02.2018 йилдаги ПФ-5326-сон Фармоннинг 10-банди).

Шунингдек 2018 йил 10 февралдан бошлаб 3 йил муддатга туризм соҳасида фаолият кўрсатадиган субъектларга солиқ солинадиган базани Ўзбекистон туризм бренди ва uzbekistan.travel сайти рекламаси бўлган босма маҳсулотларни (хариталар, рисолалар, буклетлар, флайерлар ва бошқалар), сувенир ва қадоқлаш маҳсулотларини (сумкалар, пакетлар, мактаб дафтарлари, ёрлиқлар, ғилофлар, кийим-кечаклардаги ва ошхона анжомларидаги ёзувлар) тайёрлаш ва чоп этишга йўналтириладиган харажатлар суммасига камайтиришга рухсат берилди (7.02.2018 йилдаги ­ПҚ-3514-сон қарорнинг 8-банди).

Туризм хизматларини экспорт қиладиган бўлсангиз, 2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни, шу жумладан, комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15%дан юқори бўлган юридик шахслар ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан камайтирадилар (29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармоннинг 1-банди).

10.02.2018 йилдан 10.02.2021 йилгача иш берувчининг туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субъектлардан ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун республика бўйлаб туристик йўлланмаларни сотиб олиш харажатлари ходимнинг даромади сифатида кўриб чиқилмайди ҳамда юридик шахсдан олинадиган фойда солиғини ҳисоблаб чиқишда чегириб қолиниши лозим.

Ходимлар йўлланмаларни ўзлари сотиб олсалар, жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйлаб туристик йўлланмаларни туризм соҳасида фаолият кўрсатиш бўйича лицензияга эга бўлган субъектлардан сотиб олишга йўналтирилган даромадларига 2021 йил 10 февралгача солиқ солинмайди. Жисмоний шахс иш берувчига тасдиқловчи ҳужжатлар: туристик йўлланма (айирбошланадиган ваучер), авиа– ва темир йўл чипталари, автотранспорт ташкилотларининг ҳисобварақ-фактуралари (чипталари) ва жойлаштириш воситалари чекларини тақдим этса, имтиёз қўлланади (ПҚ-3514-сон қарорнинг 8-банди).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1824 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика