Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 08 / Жавоб берамиз

Полиэтилен пакетлар – упаковками ёки товар?

 

Жорий йилнинг 1 январидан полиэтилен пакетларни текинга бериш мумкин эмас.

Полиэтилен пакетларни реализация қилиш билан боғлиқ операция бухгалтерия ҳисобида ва солиқ солишда қандай акс эттирилиши керак?

 

Полиэтилен пакетларни реализация қилиш билан боғлиқ операцияга товарни реализация қилиш сифатида қараш керак. Товарлар – бошқа юридик ёки жисмоний шахслардан харид қилинган (олинган) ва ташкилотнинг одатдаги фаолияти давомида қўшимча ишлов беришсиз сотиш ёки қайта сотиш учун мўлжалланган активлар (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 5-банди «д» кичик банди).

Бухгалтерия ҳисоби. Полиэтилен пакетларни 2920-«Чакана савдодаги товарлар» счётига кирим қилиш (Йўриқноманинг 146-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова), уларни реализация қилишдан тушган тушумни эса ­9020-«Товарларни сотишдан даромадлар» счётида ҳисобга олиш лозим (Йўриқноманинг 377-банди).

Солиқ солиш. Полиэтилен пакетларни реализация қилишдан тушган тушум солиқ солиш тизимига қараб фойда солиғи солиш мақсадида жами даромадга ёки ЯСТ солиш мақсадида ялпи тушумга киритилади (Солиқ кодексининг 129, 355-моддалари). Сотиш нархи таннархдан паст бўлса, солиқ солинадиган базага таннарх (олиш қиймати) киритилади.

ҚҚС тўловчиларнинг мазкур оборотига ушбу солиқ ҳам солинади.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1508 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика