Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 08 / Жавоб берамиз

Билдириш муддатини ўтказиб юборманг

 

Микрофирмамиз (МЧЖ) – ЯСТ тўловчиси. Асосий фаолият тури – кўчмас мулкни ижарага бериш. 2019 йил 1 январдан ушбу фаолият тури бўйича ЯСТ ставкаси 30%ни ташкил этади. Бунда ер, мол-мулк, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар ҳам қўшилди.

Қайси даврдан бошлаб соддалаштирилган ҚҚС (7%) ва умумбелгиланган солиқларни тўлашимиз мумкин?

 

2018 йилда олинган ялпи тушуми 1 млрд сўмдан ошмаган ЯСТ тўловчилар ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини танлашга ҳақли.

Бунинг учун солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги ДСИга ёзма хабарномани қуйидаги муддатларда тақдим этиш лозим:

● 2018 йил якунлари бўйича ялпи тушуми 1 млрд сўмдан ошмаган юридик шахслар – 2019 йилнинг 1 февралидан кечиктирмасдан;

● ихтиёрий равишда ҚҚСни тўлаш истагини билдирган юридик шахслар – ҳисобот даври бошланишидан бир ой олдин (Солиқ кодексининг 226-1-моддаси).

ЯСТни тўлашдан ихтиёрий равишда воз кечиб, умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишингиз мумкин. Бунинг учун ҳисобга олиш жойидаги солиқ хизматига чорак тугаганидан кейин 10 кун ичида ёзма билдириш тақдим этишингиз керак. Кейинги чоракдан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлайсиз (Солиқ кодексининг 351-моддаси). Масалан, билдириш 1 январдан 10 январгача бўлган даврда берилган бўлса, солиқ тўловчи 1 январдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади.

Жорий йилнинг 10 январигача солиқларни ҳисоблаб чиқаришнинг умумбелгиланган тартибига ўтишингиз ҳақида хабардор қилмаганингиз сабабли энди 2019 йил 1 апрелдан солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимига ўта оласиз. Бир шарти бор – биринчи чоракда реализация қилишдан олган ялпи тушумингиз 1 млрд сўмдан ошмаслиги лозим. Ялпи тушум 1 млрд сўмдан ошганда белгиланган чегаравий миқдор ошиб кетган ойдан кейинги ойнинг бошидан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилади.

Хулоса чиқарамиз: умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиш билан бир вақтда соддалаштирилган тартибда ҚҚС тўламоқчи бўлсангиз, 2019 йил 1 мартдан кечиктирмай:

● солиқ солиш тартибини (соддалаштирилгандан умумбелгиланганга) ўзгартириш ҳақида солиқ органини хабардор қилишингиз;

● ҚҚС тўлашга ўтишингиз ҳақида билдириш бериб, ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатдан ўтишингиз;

● ҚҚСни ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш тўғрисида билдириш тақдим этишингиз зарур.

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 975 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика