Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 08 / Халқаро ҳамкорлик

Қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаб

 

ДБҚда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

 

Сўнгги йилларда республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг чегарадош давлатлар билан яқин дўстлик ва қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамлашга қаратилган фаол саъй-ҳаракатлари божхона соҳасида ҳам ўзининг амалий ифодасини топмоқда.

 

Давлат божхона қўмитаси раиси Муротжон Азимов ва Қирғизистон Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Иброҳим Жунусов билан бўлиб ўтган учрашувда ана шу ижобий ўзгаришлар қайд этилди ҳамда икки қўшни давлат ўртасида божхона соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатларимиз ўртасидаги божхонага доир ҳамкорликка шу вақтга қадар имзоланган 1 та ҳукуматлараро ва 12 та идоралараро битимлар мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Биргина 2018 йилда Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош ҳудудларидаги ҳудудий божхона бошқармалари раҳбарлари иштирокида 5 маротаба ишчи учрашувлар ташкил қилинган ва муҳим масалалар атрофлича кўриб чиқилган.

ДБҚдаги учрашувда фаолияти 2016 йилда тўхтатиб қўйилган Қирғизистоннинг Новкент туманидаги «Кенсай» ўтказиш пункти фаолиятини қайта тиклаш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Мазкур пунктнинг қайта тикланиши Андижондаги «Дўстлик» чегара-божхона пости орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар ва транспорт воситалари оқимининг тартибга солинишига олиб келади. Натижада божхона назорати ва расмийлаштируви учун сарфланадиган вақт янада қисқаради.

 

Эслатиб ўтамиз, Наманган вилоятидаги «Учқўрғон» чегара-божхона пости билан туташтирувчи мазкур пункт орқали 2011–2015 йиллар давомида 75 мингдан ортиқ фуқаро ва 2,2 мингдан ортиқ автотранспорт воситалари ҳаракатланган.

 

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 1087 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика