Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 37-38 / Хўжалик юритиш қоидалари

Ташиш шартномаси: ЁММ ҳақидаги шарт қандай акс эттирилади

 

Корхонамиз (ижрочи) бошқа корхонага (буюртмачи) юк ташиш хизматларини кўрсатади. Ёнилғини буюртмачи беради.

Ижрочига автоташиш учун ёнилғини буюртмачи беришини шартномада кўрсатиш мумкинми? Ёки бу аралаш шартнома бўлиб, ёнилғи даваль хом ашё сифатида берилган бўладими?

 

Буюртмачида автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси мавжуд бўлгандагина буюртмачи ижрочига ЁММ бериши мумкин. Акс ҳолда ЁММ бериш тақиқланади.

Юк ташиш шартномаси бўйича юк ташувчи юк жўнатувчи томонидан ўзига ишониб топширилган юкни белгиланган манзилга етказиб бериш ва уни олишга ваколат берилган шахсга (олувчига) топшириш, юк жўнатувчи эса юкни ташиб берганлик учун белгиланган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 711-моддаси ­1-қисми).

Қонун ҳужжатларида юк ташиш соҳасида буюртмачининг юк ташувчини ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш мажбурияти назарда тутилмаган.

Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонун ҳужжатларида кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно (ФКнинг 354-моддаси 5-қисми).

Тегишинча, тарафларнинг юк ташиш шартномасида юк ташувчини ЁММ билан таъминлаш шарти ва тартибини назарда тутиши тақиқланмаган.

Бунда юк ташувчига ЁММ беришга реализация қилиш деб қаралади.

Реализация қилиш – сотиш, айирбошлаш, беғараз бериш мақсадида товарларни жўнатиш (топшириш), ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шунингдек гаровга қўйилган товарларга бўлган мулк ҳуқуқини гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига топшириш. Ҳисобварақ-фактуралар, ишлар бажарилганлиги ёки хизматлар кўрсатилганлиги тўғрисидаги далолатномалар, товарлар жўнатилганлигини (топширилганлигини), ишлар бажарилганлигини, хизматлар кўрсатилганлигини тасдиқловчи квитанциялар, чеклар ва бошқа ҳужжатлар реализация қилганликни тасдиқловчи ҳужжатлардир (Солиқ кодексининг 22-моддаси).

ЁММни фақат белгиланган тартибда махсус жиҳозланган стационар, кўчма, контейнерли автоёнилғи қуйиш шохобчаларида реализация қилишга рухсат этилган (ВМнинг 6.05.1994 йилдаги 240-сон қарори 1-банди).

Шу сабабли буюртмачи юк ташиш шартномаси доирасида юк ташувчини ЁММ билан таъминлаш имконига эга бўлиш учун автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасига эга бўлиши керак.

 

Александр Лобанов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 1864 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика