Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 37-38 / Норматив лойиҳалар

Онлайн-НКМ октябрдан жорий этилади

 

Онлайн-НКМ октябрдан жорий этилади

 

Онлайн-НКМни жорий этиш бўйича пилот лойиҳани 1.10.2018 йилдан 1.03.2019 йилгача ўтказиш режалаштирилмоқда. Унинг якунларига кўра эса мамлакатимиз ҳудудида тизимни жорий этиш юзасидан қарор қабул қилинади.

 

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг республикада онлайн-НКМ тизимини пилот тариқасида ишга туширишга йўналтирилган қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳани амалга ошириш ва унинг услубий кузатувини таъминлаш учун Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги масъул бўлиши кўзланмоқда.

Пилот лойиҳада иштирок этиш ихтиёрий бўлади. Бунинг учун тадбиркорлик субъектлари солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали фискал модулни рўйхатдан ўтказа оладилар.

Лойиҳа иштирокчиларининг мажбуриятлари қайд этилган.

«Fiskal Ma’lumotlarni Avtomatizatsiyalash Tizimi» МЧЖ (фискал модуллар оператори):

► пилот лойиҳа ўз маблағлари ҳисобига, давлат бюджети маблағларини жалб этмасдан ўтказилишини таъминлайди;

► онлайн-НКМдан фойдаланувчиларни зарур дастурий ва техник ресурсга эга фискал модуллар билан бепул асосда таъминлайди;

► онлайн-НКМдан олинган бошланғич маълумотларни реал вақт режимида ДСҚга тўлиқ ҳажмда узатади;

► реал вақт режимида олинган фискал маълумотларни куну тун, доимий ва бепул асосда қабул қилади, ишлов беради, сақлайди ва пакетлайди;

► ДСҚ фискал маълумотлардан реал вақт режимида фойдаланишини таъминлайди;

► фискал маълумотларга автоматлаштирилган режимда узлуксиз ишлов берилишини таъминлайди;

► фискал модулдан фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;

► шу жумладан электрон фискал ҳужжатлар тарзидаги фискал маълумотлар тузатиш киритилмаган ҳолда ёзилиши ва сақланишини таъминлайди (пилот лойиҳани амалга ошириш даврида);

► Интернет тармоғида расмий веб-сайтга эга бўлиш, унда QR-код орқали онлайн-НКМ касса чеки ҳақиқийлигини текшириш мумкин;

► пластик карталар воситасида тўловларни қабул қилувчи онлайн-НКМдан фойдаланиш имконини таъминлайди;

► фискал маълумотларга ишлов бериш чоғида уларни модификациялайди (тузатади), шахссизлантиради, блокировкалайди, йўқотади ва йўқ қилиш имкониятини истисно этади.

Фискал модуллар оператори (ФМО) ДСҚ ва Ахборот коммуникациялари вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Давлат солиқ қўмитаси:

► онлайн-НКМдан бошланғич маълумотлар реал вақт режимида қабул қилиниши ва тўлиқ ҳажмда сақланишини таъминлайди;

► фойдаланувчилар белгиланган тартибга мувофиқ рўйхатдан ўтказилишини таъминлайди;

► пилот лойиҳа иштирокчилари, ФМ ва онлайн-НКМ ўртасида ахборот айирбошлаш баённомалари ҳақидаги ахборотни ўз расмий веб-сайтида эълон қилади;

► ФМО билан биргаликда пилот лойиҳада иштирок этаётган фойдаланувчиларни ишлаб чиқарувчилар ўртасида тенг миқдорда тақсимлайди.

Лойиҳа иштирокчиси бўлган тадбиркорлар:

► фойдаланилаётган ФМни солиқ тўловчининг шахсий кабинетида рўйхатдан ўтказади;

► пилот лойиҳа даврида савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги пуллик ҳисоб-китобларни фақат ФМга эга онлайн-НКМ орқали амалга оширади;

► онлайн-НКМ бузилганда ва (ёки) фойдаланишдан чиқарилганда давлат солиқ хизмати органларини бундан хабардор қилади;

► онлайн-НКМ Интернет тармоғига узлуксиз уланишини таъминлайди.

Ускуналарни ишлаб чиқарувчилар:

► фискал маълумотларни модификациялайди (тузатади), шахссизлантиради, блокировкалайди, йўқотади ва йўқ қилиш имконини берувчи дастурий таъминот қўлланишига йўл қўймайди;

► онлайн-НКМга техник хизмат кўрсатиш ва уни ишлатиш чоғидаги эҳтимолий қийинчиликларни тезкор ҳал этади;

► касса чекининг алоҳида ажратилган жойида кодланган кўринишдаги касса чекини текшириш реквизитларини (ҳисоб-китоб амалга оширилган сана ва вақт, фискал ҳужжатнинг тартиб рақами, ҳисоб-китоб аломати, ҳисоб-китоб суммаси, ФМ завод рақами) ўз ичига олган икки ўлчамли штрихли код (камида 20 x 20 мм ўлчамли QR-код) шаклланишини таъминлайди, Интернет тармоғида веб-сайт манзилини албатта кўрсатади, унда QR-код орқали берилган чекнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин;

► қуйидаги маълумотлар чекларда бўлишини ва автоматлаштирилган режимда узатилишини таъминлайди: чекнинг тартиб рақами; тадбиркорлик субъектининг номи; тадбиркорлик субъектининг идентификация рақами; пуллик ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган манзил; товар/хизмат номи; тўлов суммасининг тури: нақд пулда ёки пластик карта воситасида; якуний тўлов суммаси; тўлов санаси ва вақти; фискал модулнинг ноёб рақами; берилган чекнинг ҳақиқийлигини текшириш учун QR-код.

Қарор билан лойиҳа доирасида фойдаланиладиган ускуналарга доир техник талабларни тасдиқлаш режалаштирилмоқда.

 

Хронометраж тартибида нималар ўзгартирилади

 

ҚҲТБТ порталида Хўжалик юритувчи субъектларда товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушумлар ва ходимлар сони хронометражини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳаси эълон қилинди.

 

2018 йил 1 октябрдан солиқ органлари хронометраж натижаларига кўра охирги ҳисобот даври учун товар (иш, хизмат)лар реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушумни ва ходимлар сонини қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш ҳақида талабнома юбориш ҳуқуқига эга бўладилар. Камайтириб кўрсатиш такроран аниқланганда, ушбу ҳаракатлар солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида малакаланади (Президентнинг 26.06.2018 йилдаги ПҚ–3802-сон қарори).

Ишлаб чиқилган ҳужжатда юқорида кўрсатилган қарорни амалга ошириш механизми белгиланган. Шуни қайд этиб ўтамизки, лойиҳани тайёрлаш босқичида хронометраж натижаларини баҳолаш чоғида сотувларнинг мавсумийлигини ҳисобга олиш зарурлиги юзасидан фикр билдирилган эди. Шунингдек, такроран камайтириб кўрсатишга солиқ тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка тортиш учун асос сифатида қарамаслик керак – буни тегишли текширувлар билан тасдиқлаш зарур. Мазкур далиллар ишлаб чиқувчиларнинг позициясига мос келди.

 

Хронометраж нималарни қамраб олади, қаерда ўтказилади

Лойиҳада сотилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар реализациясидан тушумнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий миқдори, шунингдек ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сони мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида хронометраж ўтказилишини белгилаш таклиф этилмоқда. Шу тариқа, ҳозир ходимлар сони фақатгина ўтказилган хронометраж тўғрисидаги маълумотлар жадвалида акс эттирилса, эндиликда унинг тўғридан-тўғри объектига айланади. Шу сабабли солиқ органларига нафақат назорат-касса машиналари ва тўлов терминалларидан фискал маълумотларни олиш, балки солиқ тўловчиларда меҳнат шартномаси тузган ёхуд тузмаган ҳолда ишловчи шахслар тўғрисида маълумотларни талаб қилишга рухсат берилади.

Бундан ташқари, хўжалик юритувчи субъектларнинг қайси объектларида хронометраж ўтказилиши юзасидан аниқлик киритилмоқда. Булар – товарлар ишлаб чиқариладиган ва реализация қилинадиган, ишлар бажариладиган ёки хизматлар кўрсатиладиган объектлар. Бунда нафақат мулк, эгалик қилиш ёки ижара ҳуқуқида хўжалик юритувчи субъектларга тегишли бўлган объектлар, балки хўжалик юритувчи субъект пудрат шартномаси ёхуд бошқа шартнома асосида ўз фаолиятини юритадиган жойлар ҳақида ҳам сўз бормоқда. Масалан, буюртмачиларга тегишли қурилиш майдончалари.

 

Хронометраж ўтказиш учун асослар

2 турдаги фарқланишни хронометраж учун ҳақиқий асос этиб белгилаш таклиф қилинмоқда:

► товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушумлар ҳақидаги;

► ҳақиқатда ишловчи ходимлар ҳақидаги.

Бунда олдиндан номувофиқликлар изланадиган ахборот манбалари белгиланган:

► солиқ тўловчиларни паспортлаштириш давомида тузилган ҳужжатлардаги шубҳали маълумотлар;

► хўжалик юритувчи субъектлар давлат солиқ хизмати органларига тақдим этган ҳисоботлар, ахборот ва бошқа маълумотлар;

► муайян давр учун топширилган ҳисоботларда кўрсатилган тушумлар билан тижорат банкидаги ҳисоб-китоб счётига келиб тушган пул маблағлари ўртасидаги номувофиқлик.

Қуйидагилар ўша хўжалик юритувчи субъектда такроран хронометраж ўтказиш учун асос бўлади: хронометраж ўтказилгандан кейинги кунларда товарлар (ишлар, хизматлар) реализациясидан тушумнинг кескин пасайиши, шунингдек ҳисоботларда кўрсатилган хўжалик юритувчи субъект ходимларининг сони камайиши. Тегишли динамика солиқ органлари томонидан мунтазам кузатиб борилади.

Ҳозир бўлганидек, давлат солиқ хизмати органининг раҳбари ёхуд унинг ўринбосари қабул қилган буйруқ хронометраж ўтказиш учун юридик асос бўлади.

 

Бу – муҳим! Хронометраж махсус ваколатли орган (Бош прокуратура) билан келишмай ва текширишларни рўйхатга олиш китобида қайд этилмай ўтказилади. 

 

 

Хронометраж ўтказиш тартиб-таомили

Уни ўтказишнинг аниқ муддатларини солиқ тўловчининг иш режими ва фаолият турига қараб 1 иш кунидан 5 иш кунигача этиб белгилаш таклиф этилмоқда.

Хўжалик юритувчи субъект нақд пул тушумига эга бўлмаса, фақат ходимлар сони хронометражи ўтказилади.

Тафовутлар топилганда хўжалик юритувчи субъектга хронометражда аниқланган ўртача ойлик товар айланмасининг энг кам қийматидан келиб чиқиб, охирги ҳисобот даври учун қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш ҳақида талабнома киритилади. Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти мавсумий тусга эга бўлганда – ўртача кунлик тушумдан ҳисоблаб чиқарилган энг кам ўртача ойлик тушумдан келиб чиқилади.

Такрорий хронометраж давомида қонунбузарликлар аниқланса, махсус ваколатли органларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш далили юзасидан текширув ўтказишни сўраб илтимосномалар киритилади. Солиқ тўловчи бошқа шахслар номига, бошқа манзил ёхуд фаолият тури бўйича рўйхатдан ўтказилган НКМ ёки тўлов терминалидан фойдаланганда ҳам шундай йўл тутилади.

 

 

Текширувлар, хронометраж ва камерал назоратдан солиқ органларига кўпроқ маблағ келиб тушади

 

Солиқларни қўшимча ҳисоблаш ва улар бўйича жарима санкцияларини қўллашдан тушган маблағларни ДСҚ фойдасига қайта тақсимлаш муҳокама қилинмоқда. Ҳукумат қарорининг тегишли лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, ДСҚнинг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси бор (ВМнинг 12.01.1998 йилдаги ­14-сон ва 2.04.2010 йилдаги 62-сон қарори).

 

Унга тушадиган тушумларни қуйидагилар ҳисобига ошириш таклиф этилмоқда:

► текширишлар натижасида қўшимча ундириб олинган суммалар (шу жумладан пенялар) ҳамда солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солинган молиявий жазо чоралари ва маъмурий жарималар суммаларини 25%дан 40%гача ошириш. Бунда ушбу суммалар солиқчилар аниқлаган далиллар бўйича суд ёки Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилган бўлса ҳам, солиқ органлари пул маблағларини оладилар. Бироқ қонунбузарликлар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан фош этилган бўлса, солиқ идораси пул олмайди (улар Департаментнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади);

► хронометраж ва камерал назорат натижасида қўшимча ундириб олинган суммаларнинг 10%ини махсус жамғармага йўналтириш.

Аввалгидек, солиқ органлари томонидан мусодара қилинган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотиш суммасининг 25%и ҳам Жамғармага келиб тушади.

 

 

 

Фармацевтика соҳасини ривожлантиришда олимлар фаол иштирок этадилар

 

Фанлар академияси фармацевтика соҳаси учун янги технологиялар ва маҳсулотлар яратиш бўйича комплекс дастурни ишлаб чиқди. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинмоқда.

 

Етарли маблағ билан таъминламаганлик ва мақсадли дастурнинг мавжуд эмаслиги фармацевтика саноати илмий-техник жиҳатдан ва экспорт салоҳияти ривожланишига тўсқинлик қилувчи асосий омил бўлаётганлиги кўрсатилди.

Турли соҳа мутахассисларининг саъй-ҳаракатлари бирлаштирилса, янги дори препаратлари, доривор шакллар, генериклар субстанцияларини олиш технологиялари ва тиббиёт буюмларини яратишга комплекс ёндашувни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкони юзага келади.

Қуйидагиларни тадқиқотлар ўтказишга жалб этиш режалаштирилмоқда:

Фанлар академиясининг илмий муассасалари;

Инновацион ривожланиш вазирлигининг илмий муассасалари;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг илмий ва олий таълим муассасалари;

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий ва олий таълим муассасалари, ихтисослаштирилган марказлари.

Инновацион ривожланиш вазирлигини дастур доирасида ўтказиладиган барча тадқиқотларнинг ягона давлат буюртмачиси этиб белгилаш таклиф этилмоқда. Унинг ўзи илмий ишланмаларни танлов асосида саралаб олади, шунингдек инновацион илмий асбоб-ускуналарни танлов асосида харид қилади.

Қуйидагилар дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгиланиши мумкин:

► идоравий бўйсунуви ва халқ хўжалиги соҳасидан қатъи назар, корхоналарнинг инновацион ривожланишга йўналтирадиган маблағлари;

Дастур доирасида фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни бажариш қисмида Ўзбекистон Республикасининг Инновацион ривожланиш вазирлиги ўтказадиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

► юридик ва жисмоний шахслар, Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ва норезидентлари белгиланган тартибда тақдим этадиган инвестициялар ва хайрия маблағлари;

► халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ва кредитлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

 

Лойиҳалар ўзгартирилиши, уларга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Шарҳларни «Norma» МЧЖ экспертлари Олег Гаевой, Самир Латипов тайёрлади.

 

Прочитано: 1299 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика