Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 37-38 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

 

Ер қаъридан фойдаланувчиларнинг солиқ тўлаши устидан назорат кучайтирилди

 

Вазирлар Маҳкамасининг 10.09.2018 йилдаги 720-сон қарори билан табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлашнинг ҳамда давлат бюджети даромадларини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тасдиқланди.

 

Ҳужжатда фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳасидаги қатор камчиликлар санаб ўтилган. Улар сирасида норуда фойдали қазилма бойликларни қазиб олувчи ташкилотларнинг рўйхати ва улар томонидан қазиб олинган фойдали қазилмалар захиралари ҳажмининг ягона интеграциялашган идоралараро электрон базаси мавжуд эмаслиги кўрсатилган. Бундан ташқари, қазиб олинган норуда фойдали қазилмалар миқдорини ҳисоботларда камайтириб кўрсатиш ҳолатлари аниқланмоқда, бу эса солиқ суммаларининг тўлиқ ҳисобланишига салбий таъсир кўрсатмоқда (Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорнинг 14-иловасида белгиланган). 

 

Маълумот учун: норуда фойдали қазилмалар – табиий кўринишда ёки хом ашё сифатида саноат ва қурилишда фойдаланиладиган нометалл фойдали қазилмалар (минераллар ёки тоғ жинсларига кириши мумкин).

 

1.03.2018 йилдаги ПҚ–3578-сон қарорга мувофиқ, жорий йил 1 августдан бошлаб қазиб олиш ҳажмлари тўғрисидаги йиллик ҳисоботларни Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари қабул қилади.

Шу сабабли энди барча ер қаъридан фойдаланувчи ташкилотлар ҳар йили бир марта йиллик қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисида маркшейдерлик хулосасини тузадилар (унинг шакли ВМнинг 10.09.2018 йилдаги 720-сон қарорига иловада кўрсатилган). Унда қуйидагиларни кўрсатиш зарур: ер қаъридан фойдаланувчининг ва маркшейдерлик хизмати ташкилотининг номлари, фойдали қазилма участкасининг жойлашган жойи, фойдали қазилма тури, ҳисобот даври бошидаги ва охиридаги захиралар миқдорлари, қазиб олинган миқдор ва бошқалар. Хулосани ер қаъридан фойдаланувчи ва маркшейдерлик хизмати имзолаши лозим.

Маълумот учун: фойдали қазилма конлари қазишни, фойдали қазилмалар қазиш корхоналарини лойиҳалаш ва қуришни амалга оширувчи корхоналар тузилмасида маркшейдерлик хизмати бўлиши шарт. Махсус усуллар ва техник воситалар қўлланилишини талаб қилувчи капитал маркшейдерлик ва топография-геология ишлари эса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан бажарилади.

Хулоса кон-геология фаолиятини назорат қилиш ҳудудий инспекцияларига тақдим этилади. Жорий йилда маълумотларни 15 декабрга қадар, 2019 йилдан бошлаб эса ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартига қадар тақдим этиш зарур.

Жорий йил охиригача қазиб олинган норуда фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисидаги барча маълумотларни бирлаштирувчи ер қаъридан фойдаланувчиларнинг электрон базаси яратилади. Тизим ДСҚ маълумотлар базасига интеграция қилинади ва 1.01.2019 йилга қадар унга барча тўпланган хулосаларни хатлаш натижалари киритилади.

Хулосада тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилигини назорат қилиш Инспекция ва ДСҚ зиммасига юклатилган. Улар ҳақиқатда қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини бир йилда 2 маротабадан ошмаган ҳолда мониторинг қиладилар.

Мониторинг жойларга борган ҳолда, солиқ тўловчи фойдаланадиган объектларда ва ҳудудларда унинг мансабдор шахслари иштирокида, маълумотнома билан расмийлаштириш орқали амалга оширилади. ДСҚга солиқларнинг тўғри ҳисобланиши, ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши юзасидан қатъий назорат ўрнатиш вазифаси топширилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 12.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Илғор технологиялар маркази резидентларига солиқ ва божхона имтиёзлари

 

Инновацион фаолиятни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари Вазирлар Маҳкамасининг 11.09.2018 йилдаги 721-сон қарорида назарда тутилган.

 

Биринчидан, Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маҳаллий илмий ишланмаларни жорий қилиш ва тижоратлаштиришни кўзда тутадиган илмий стартапларга грантлар ёки фоизсиз қарз ажратади. Бунда инвесторлар камида 30% миқдорида ўз маблағларини киритишлари лозим.

Жамғарма Фан ва технологиялар бўйича Давлат комиссияси ҳузуридаги Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси негизида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузурида (29.11.2017 йилдаги ПФ-5264-сон Фармони) ташкил этилган.

Иккинчидан, Илғор технологиялар маркази тузилмасида Инновацион стартап-акселератор ва стартап-инкубатор ташкил қилинади. У ерда юқори технологияли кичик компаниялар учун лаборатория асбоб-ускуналари, ишлаб чиқариш майдонлари ва офис хоналари имтиёзли шартларда 2 йил муддатга ижарага тақдим этилади (Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилган ҳолда давр 5 йилгача узайтирилиши мумкин).

Илғор технологиялар маркази (19.04.2018 йилдаги ПҚ-3674-сон қарор) «Юқори технологиялар ўқув-экспериментал маркази» Давлат корхонаси негизида ташкил этилган.

Бундан ташқари, Илғор технологиялар маркази резидентлари 2022 йил 1 январгача қуйидагилардан озод қилинди:

► ер солиғи;

► фойда солиғи;

► юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;

► ягона солиқ тўлови;

► ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган хом ашё ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 13.09.2018 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова, Самир Латипов, «Norma» МЧЖ экспертлари.

 

Прочитано: 1864 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика