Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 37-38 / Хўжалик юритиш қоидалари

АВ қиймати лимити: қўллаш тартиби

 

5-сон БҲМСнинг 4-бандида назарда тутилишича, корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг чегарасини ЭКИҲнинг 50 бараваридан кам этиб белгилашга ҳақли.

Корхона раҳбари буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини энг кам иш ҳақига каррали миқдорда эмас, балки қатъий суммада (масалан, қиймати 1 млн сўмдан ёки 2 млн сўмдан ортиқ буюмлар деб) белгилашга ҳақлими?

 

Ҳа, корхона раҳбари буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг чегарасини қатъий суммада белгилашга ҳақли.

Асосий шарт – белгиланган чегара корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилган бўлиши керак.

Бироқ активларни АВга киритишда қуйида санаб ўтилган активлар, хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар, инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибига киритилиши (АВ томонидан 17.07.2006 йилда 1595-сон билан рўйхатдан ўтказилган 4-сон БҲМСнинг 6-банди) ва асосий воситалар таркибига кира олмаслигини ҳисобга олиш лозим:

► махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумли ва оммавий ишлаб чиқариш ёки якка тартибдаги буюртмани тайёрлаш учун мўлжалланган мақсадли вазифадаги асбоблар ва мосламалар);

► махсус ва санитария кийимлари, махсус пойабзал;

► кўрпа-тўшаклар;

► ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва ҳ.к.);

► ошхона инвентари, шунингдек сочиқ-дастурхонлар;

► уларни барпо этиш харажатлари қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритиладиган вақтинчалик (титулда бўлмаган) иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар;

► фойдаланиш муддати 1 йилдан кам бўлган алмаштириладиган ускуналар;

► овлаш қуроллари (траллар, ёйма тўрлар, тўрлар, анжомлар, матраплар ва ҳ.к.).

 

Жавобни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

 

Прочитано: 1171 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика