Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2018 год / № 37-38 / Сизнинг ҳуқуқингиз

Қачон тинчликни бузиш мумкин

 

4 қаватли уйда яшайман. Уйимиз рўпарасида 2 қаватли хусусий уй қурилаяпти. Қурувчилар эрталабки соат 6 дан бошлаб (шу жумладан якшанба куни) шовқин кўтариб ишлай бошлайдилар. Қурилаётган уй эгаси билан тортишиб қолдик.

У тунги вақтда – соат 23.00 дан 6.00 гача фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар ва бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида шовқин чиқарувчи ишлар қилиш жарима солишга сабаб бўлишини (МЖТКнинг 192-моддаси) рўкач қилмоқда. Шу сабабли соат 6.00 дан кейин шовқин чиқарувчи ишлар қилишга ҳақлиман деб ҳисоблаяпти.

Мен эса Кўп квартирали уйлардаги хоналарни биноларнинг мустаҳкамлигига путур етказмаган ҳолда реконструкция қилиш, қайта режалаштириш ва қайта жиҳозлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 20-бандига ҳавола қилаяпман, унда айтилишича, кўп квартирали уйларда шовқин чиқарувчи ишларни соат 8.00 дан олдин бошлаш ва соат 21.00 дан кейин тугатиш тақиқланган.

Бу ҳолда ким ҳақли? Байрам ва дам олиш кунларида шовқин чиқарувчи ишлар ўтказилишини тартибга солувчи қандайдир қонун ҳужжати борми?

 

Кўп квартирали уйларда шовқин чиқарувчи ишларни соат 6.00 дан олдин бошлаш ва соат 23.00 дан кейин тугатиш тақиқланган. 

Кўп квартирали уйлардаги хоналарни биноларнинг мустаҳкамлигига путур етказмаган ҳолда реконструкция қилиш, қайта режалаштириш ва қайта жиҳозлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ШНҚ 1.04.05-06, Давархитектқурилишқўмнинг 23.03.2006 йилдаги 20-сон буйруғи билан тасдиқланган) 20-бандига ўзгартиришлар киритилди, айни пайтда ушбу банд МЖТКнинг 192-моддасига мувофиқлаштирилган. Чунончи, Низомга мувофиқ кўп квартирали уйларда шовқин чиқарувчи ишларни соат 6.00 дан олдин бошлаш ва соат 23.00 дан кейин тугатиш тақиқланади.

МЖТКнинг 192-моддасида ҳам тунги вақтда – соат 23.00 дан 06.00 гача фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун жавобгарлик белгиланган. Яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш фуқароларга ЭКИҲнинг 1/3 қисми, мансабдор шахсларга эса – 1/3 қисмидан 1/2 қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Байрам ва дам олиш (шанба/якшанба) кунлари шовқин чиқарувчи ишларни қилишга келсак, бугунги кунда қонун ҳужжатларида чекловлар ёхуд қандайдир алоҳида талаблар мавжуд эмас.

Мамлакатимиз қонунчилиги жадал ривожланаётганини эътиборга олиб, хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда МЖТКга байрам ва дам олиш кунлари шовқин билан боғлиқ ишлар ўтказилишига доир чекловларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади деб ўйлаймиз.

 

Азиз Ажибеков,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 3362 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика