Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 38 / Паспорт масалалари

Паспорт ўрнига яшаш гувоҳномаси

 

Мен РФ фуқаросиман, Тошкентда доимий равишда яшайман, пенсия оламан, ҳозирча кетиш ниятим йўқ. Тошкентда ўз квартирам ва доимий пропискам бор, қандай қилиб яшаш гувоҳномасини олишим мумкин?

А.Реутов.

Тошкент ш.

 

– Хорижий шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш учун гувоҳнома ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомга (Президентнинг 26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонига 2-илова) мувофиқ, яшаш гувоҳномаларини олиш учун доимий истиқомат жойидаги ички ишлар органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

 хорижий давлатнинг ҳақиқий паспорти;

 ваколатли органлар томонидан берилган ва аризачининг фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;

 катталиги 35 х 45 мм қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат;

 истиқомат жойидан оила аъзолари кўрсатилган маълумотнома.

Паспорт столи ҳужжатларни мустақил равишда кўриб чиқади ҳамда юқори ички ишлар органи билан келишган ҳолда хорижий шахсга яшаш гувоҳномасини бериш тўғрисида қарор қабул қилади. Ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 15 кундан ошмаслиги керак.

Хорижий шахсга яшаш гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартибини бузувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуққа зид хатти-ҳаракатлари устидан қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1696 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика