Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 38 / Хўжалик юритиш қоидалари

Қандай қилиб экспортчи бўлиш мумкин

 

ЯСТ тўловчиси бўлган микрофирма (ХХТУТ бўйича коди – 16513) кредитга сотиб олинган янги технологик ускунада (5 йил ўтмаган) иккиламчи хом ашёдан шиша идиш (озиқ-овқат банкалари, бутилкалар ва парфюмерия флаконлари) ишлаб чиқаради. Экспортга ишлаб чиқаришни режалаштиряпмиз. Ушбу саволларимизга жавоб берсангиз:

1. Экспорт нимадан бошланади?

2. Товарни экспорт қилиш учун қандай ҳужжатларни қайси органларга тақдим этиш зарур? Экспорт контрактлари қаерда ва қандай рўйхатдан ўтказилади?

3. Экспортга қайси валютага сотиш керак?

4. Муваффақиятли экспорт қилганимизда бизга қандай солиқ солинади?

МЧЖ бухгалтери.

 

1

Товарларни экспорт қилиш чет эллик харидор билан ташқи савдо контрактини тузишдан бошланади. «Товарлар экспорти» ва «экспорт контракти» атамаларининг таърифи Ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова, бундан кейин – Низом) 2-бандида келтирилган.

 

Товарлар экспорти – агар қонунчиликда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, товарларни уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиш.

Экспорт контракти – товарлар, ишлар ва хизматлар экспортига Ўзбекистон Республикаси резиденти билан норезиденти ўртасида тузилган хўжалик шартномаси, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ экспорт контрактларига тенглаштирилган контрактлар (бартер контрактларидан ташқари).

 

Экспорт контрактини тузишга доир тавсиялар Низомнинг II бўлимида баён этилган.

 

Маълумот учун! Президентнинг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (10.10.1997 йилдаги ПФ-1871-сон) 4-иловада Экспорт қилиниши тақиқланган предметлар ва маҳсулотлар рўйхати келтирилган. Унда шиша идиш кўрсатилмаган – тегишинча, корхона ушбу товарларни экспорт қилиш учун хорижий компаниялар билан шартномалар тузишга ҳақли.

 

2

2014 йил 1 сентябрдан ташқи савдо контрактини ваколатли банкларда ҳисобга қўйиш тартиботи бекор қилинди. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари контракт бўйича маълумотларни Ташқи савдо операцияларини ягона электрон ахборот тизимига (бундан кейин – ТСОЯЭАТ) Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали киритадилар (ВМнинг 21.07.2014 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 199-сон қарорининг ­2-банди).

Маълумотлар ТСОЯЭАТга киритилгандан кейин экспортчи контрактларни (шартномаларни) ҳисобга қўйиш учун божхона органларига қуйидагиларни тақдим этади:

 контрактни ҳисобга қўйиш ҳақида ариза;

 ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилган контрактнинг асл нусхаси ва унинг кўчирма нусхаси (АВ томонидан 15.10.1999 йилда 832-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси божхона органларида контрактлар (шартномалар) ва битимларни ҳисобга қўйиш тартибининг ­8-банди, бундан кейин – Тартиб).

Ушбу ҳужжатларга қўшимча равишда божхона органларига божхона юк декларацияси ва товарга илова қилинувчи ҳужжатлар тақдим этилади (ВМнинг 20.07.2015 йилдаги 197-сон қарори билан тасдиқланган Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатининг 1 ва 2-бандлари).

Мониторингни олиб бориш мақсадида ваколатли банклар:

аванс тўловлар (олдиндан ҳақ тўлаш) амалга оширилишида;

олдиндан тўланган ҳақ (аванс тўлови) тушганлиги, аккредитив очилганлиги, банк кафолати ва экспорт контрактини суғурталаш бўйича полис берилганлиги тўғрисидаги белгиланган тартибда берилган маълумотномаларни ТСОЯЭАТда расмийлаштиришда ТСОЯЭАТдаги маълумотларни контракт шартларига солиштирадилар.

Контракт билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда банклар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича банк операцияларини амалга оширадилар (Низомнинг 8-банди).

Кичик корхоналар ва микрофирмаларнинг ташқи савдо контрактларини рўйхатдан ўтказиш божхона постларида амалга оширилади. Қолган ҳолларда уларни ДБҚ ҳудудий бошқармаларининг валюта назорати бўлимлари рўйхатдан ўтказадилар (Тартибнинг 7-банди, Низомнинг 9-банди).

 

3

Ташқи савдо контрактининг бандларидан бири «Тўлов шартлари» ҳисобланади. Ушбу бўлимда валюта, тўлов шакли ва муддати белгиланади. Агар тўлов валютаси контракт валютасидан фарқ қилса, у ҳолда валютани қайта ҳисоблаб чиқиш курси ва ушбу курсни аниқлаш манбаи кўрсатилади. Ташқи савдо контрактларида тўлов валютаси хорижий валютада кўрсатилади (Низомнинг 3.6-банди). Одатда исталган эркин алмаштириладиган валюта кўрсатилади, бироқ қонунда бошқа валютадан фойдаланиш тақиқланмаган.

 

Тимур Мўминов,

«Norma Online» эксперти.

 

 

4

Ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни ЭАВга экспорт қиладиган ЯСТ тўловчилари экспорт улушига қараб белгиланган ЯСТ ставкасини 30%га ёки 50%га камайтириш кўринишидаги имтиёзни қўллашга ҳақли.

Экспортдан тушум ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган базага киритилади. Чет эл валютасида ифодаланган ушбу тушум «ЭК-10» экспорт БЮД расмийлаштирилган санада ЎзР МБ курси бўйича сўмга қайта ҳисобланади.

Ўзи ишлаб чиқарган товарларни (ишларни, хизматларни) ЭАВга экспорт қилувчи корхоналар ЯСТни камайтирилган ставкаларда тўлашга ҳақли. Чунончи, умумий сотиш ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган товарлар, ишлар, хизматлар экспортидаги улуши:

15%дан 30%гача миқдорда бўлганида – белгиланган ЯСТ ставкаси 30%га камайтирилади;

30% ва ундан кўпроқ бўлганида – 50%га камайтирилади (Президентнинг 5.06.2000 йилдаги ПФ-2613-сон Фармони).

ЯСТни ҳисоблаб чиқаришда юқоридаги имтиёз қўлланганда Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига (АВ томонидан 22.03.2013 йилда ­2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) «Экспорт улушидан келиб чиқиб ягона солиқ тўлови ставкасига тузатиш киритиш» 6-иловасида ўзи ишлаб чиқарган товарларни ЭАВда экспорт қилишдан тушган тушумнинг амалга ошириладиган барча фаолият турларидан олинган товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан соф тушумдаги салмоғини ҳисоблаш йўли билан ЯСТнинг тузатиш киритилган ставкаси аниқланади.

Ишлаб чиқариш корхоналари учун ЯСТнинг белгиланган ставкаси 5%ни ташкил этади, ЯСТнинг тузатиш киритилган ставкаси ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот экспортининг улушига қараб 3,5% ёки 2,5%ни ташкил этади.

Агар корхона ишлаб чиқариш фаолиятидан ташқари бошқа фаолият турларини амалга оширса, имтиёз қўлланганда бошқа фаолият турлари бўйича ЯСТнинг белгиланган ставкаларига ҳам тузатиш киритилади.

 

Музаффар Мирзағаниев,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1481 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика