Norma.uz

Фармацевтика саноати ривожланмоқда

 

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан мамлакатимизда фармацевтика саноатини ривожлантириш, дори сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган тадбир ўтказилди.

 

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида истиқлолнинг илк йилларидан мамлакатимизда фармацевтика саноатига асос солинди. Бугунги кунда бу йўналишда бир юз ўттиздан кўпроқ корхона фаолият юритмоқда.

Фармацевтика саноати ривожида илм-фан тараққиёти муҳим ўрин тутмоқда. Кейинги йилларда бу йўналишдаги тадқиқотлар асосида ўн беш номдаги доривор субстанциялар, жумладан, 10 оригинал дори воситаси яратилиб, ишлаб чиқарилмоқда.

Мамлакатимизда дори-дармон сифатини назорат қилишнинг замонавий тизими яратилган. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш бош бошқармаси тизимидаги лабораториялар жаҳон миқёсидаги энг илғор технологиялар билан жиҳозлангани дори сифатини мукаммал назорат қилиш, аҳолини сифатли дори-дармон билан таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.

2016 йил 4 январда кучга кирган «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонун соҳадаги ислоҳотларни чуқурлаштиришда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Мазкур Қонун талабларини ўз вақтида ҳаётга татбиқ этиш ва сифатни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Ўзфармсаноат» давлат акциядорлик концерни билан ҳамкорликда кенг қамровли ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, импорт ўрнини қоплаш мақсадида четдан келтирилаётган бир қатор замонавий шифо воситаларини юртимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш юзасидан илмий-амалий ишлар кенгайтирилаётир.

Пойтахтимизнинг Сергели туманида жойлашган «Dentafil» корхонаси етакчи ишлаб чиқарувчилардан биридир. 2007 йилда ўз фаолиятини бошлаган корхонада бугунги кунда бир юз эллик турга яқин дори-дармон ва тиббиёт буюми тайёрланмоқда. Яқинда корхонада Швейцарияда ишлаб чиқарилган замонавий технология асосида ишлайдиган тизим ишга туширилди. Бунинг натижасида кўзга томчилайдиган дори ва бошқа шифо воситалари ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Янги технологияларни ёшлар бошқараётгани қувонарлидир.

– 2-республика тиббиёт коллежини тугатиб, мазкур корхонанинг суюқ эритма тайёрлаш цехида ишламоқдаман, – дейди Орифжон Орипов. – Корхонамиз жаҳон илм-фани ва фармацевтика саноатининг энг сўнгги ютуқлари асосида жиҳозланган. Бу илғор технологияларни маҳорат билан бошқаришимизда коллежда олган билимимиз, хорижий тилларни ўзлаштирганимиз қўл келмоқда.

Бугунги кунда бутун дунёда аҳолининг табиий гиёҳлар асосида тайёрланган дори-дармон ва биологик фаол қўшимчаларга эҳтиёжи ортмоқда. Аҳолининг ана шундай эҳтиёжидан келиб чиқиб, юртимизда ҳам доривор гиёҳлар ишлаб чиқариш соҳаси йилдан-йилга ривожланмоқда. 2015 йилда ўсимликларни қайта ишлаш бўйича кўплаб янги корхоналар ташкил этилиб, 159 турда дори воситаси, 56 турда биологик фаол қўшимча ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Жорий йилда ҳам бу борадаги ишлар изчил давом эттирилаётир.

Бу чора-тадбирлар импорт ўрнини қоплаш, экспортни ривожлантириш, фармацевтика бозорида нарх-наво мутаносиблигини таъминлаш, мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш омили бўлаётир.   

 

ЎзА.

Прочитано: 1939 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика