Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 38 / Паспорт масалалари

Ўзбекистонни танлайман

 

Мен бошқа давлат фуқаросиман. Ўзбекистонда доимий яшаб, унинг фуқаролигини олмоқчиман. Бунинг учун нима қилишим керак?

Р.Малли.

 

– «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, чет эл фуқаролари уларнинг илтимосномаларига кўра Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилиниши мумкин, бунинг шартлари қуйидагилардан иборат:

1) чет эл фуқаролигидан воз кечиш;

2) сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистон ҳудудида доимий яшаганлик. Ушбу қоида Ўзбекистоннинг фуқароси бўлиш истагини билдирган шахсларга, башарти улар шу ерда туғилган ва ҳеч бўлмаса ота-онасидан бири, буваси ёки бувиси мамлакатимиз ҳудудида туғилганлигини ва бошқа давлатларнинг фуқароси эмаслигини исботласа, тааллуқли бўлмайди;

3) қонуний тирикчилик манбаларининг мавжудлиги;

4) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини тан олиш ва бажариш.

1, 2 ва 3-бандларда қайд этиб ўтилган талаблар алоҳида ҳоллардагина Президентнинг қарорига биноан Ўзбекистон олдида буюк хизматлари ёки фан, техника ва маданият соҳасида катта ютуқлари бўлган, шунингдек мамлакатимизни қизиқтирадиган касб ёхуд малакага эга бўлган айрим шахсларга нисбатан ҳисобга олинмаслиги мумкин.

Фуқароликка қабул қилиш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати – 1 йил (Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низом).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1344 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика