Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 38 / Юридик маслаҳатлар

Директор бўлмоқчиман...

 

Ходим асосий иш жойида ходимларни танлаш бўйича менежер сифатида расмийлаштирилган. Ўриндошлик асосида микрофирмага директор бўлиб ишга кирмоқчи. Фирма айланмаси катта эмас, собиқ директор ойига 2–3 кун ишлаган. Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомда эса бир вақтнинг ўзида иккита раҳбарлик лавозимида ишлаш тақиқланиши қайд этилган. Бироқ ходимларни танлаш бўйича менежер лавозими раҳбарлик лавозими деб ҳисобланмайди.

Ўриндошлик асосида директор бўлиб ишга кирса бўладими? Бу қонунбузарлик ҳисобланмайдими?

Е.Қурбонова,

бухгалтер.

 

 

– Ҳа, ўриндошлик асосида директор бўлиб ишга кириш мумкин. Бу меҳнат қонунчилигига зид эмас.

Ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши ўриндошлик асосида ишлаш деб эътироф этилади (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низом). Низомда ўриндошлик асосида ишлаш тақиқланган ҳолатлар ҳам тартибга солинган. Ўриндошлик асосида директор бўлиб ишга жойлашишга йўл қўйилади.

 

Жўрабек Муротов, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1610 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика