Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 38 / Юридик маслаҳатлар

Лицензияни ташувчи олади

 

Биз вагонларни мулк қилиб сотиб олдик ва уларда юк ташимоқчимиз.

Маҳаллий темир йўлда ташиш ўз эҳтиёжлари учун амалга оширилганда лицензияланиши керакми?

МЧЖ раҳбари.

 

Йўқ, темир йўл транспортида юк ташиш учун лицензия олишингиз керак эмас, сабаби корхонангиз юк ташувчи эмас, юк жўнатувчи ҳисобланади.

Жавоб тўлиқ бўлиши учун юк ташувчи ва жўнатувчи ким эканлигини аниқлаб олиш зарур.

 

Темир йўл транспорти корхонаситемир йўл асосий фаолиятининг тузилмавий бўлинмаси бўлиб, бевосита ташиш жараёнини таъминлайди.

Юк жўнатувчи (жўнатувчи)ўз номидан ёхуд юк ёки юк багажи эгаси номидан иш кўрувчи ва ташиш ҳужжатларида қайд этилган юридик ёки жисмоний шахс.

(«Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонуннинг 1-моддаси).

 

Темир йўл транспортида юкларни ташиш юк жўнатувчиларнинг буюртманомаларига мувофиқ темир йўл транспорти корхоналари томонидан амалга оширилади (Қонуннинг 11-моддаси). Темир йўл транспорти корхонаси (ташувчи) билан юк эгаси (юк жўнатувчи) ўртасидаги муносабатлар юк ташиш шартномаларини тузиш асосида ўрнатилади (ФКнинг 711-моддаси).

Темир йўл транспорти корхоналари, темир йўллар ва темир йўл транспортининг бошқа мол-мулки мутлақ давлат мулкидир (Қонуннинг 3-моддаси). Шуни ҳам қайд этиш лозимки, ташиш жараёнини таъминлаш билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти корхоналарини ташкил этиш фақат давлат темир йўл транспортини бошқариш органи томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Темир йўлда юк ташишга лицензия юк жўнатувчиларнинг товарини жўнатиш пунктидан етказиб бериш пунктигача ташиш билан шуғулланмоқчи бўлган юридик шахсларга берилади.

Юқоридагиларни ҳисобга олиб, агар:

 ташишни темир йўл транспорти корхоналари амалга оширса;

 мазкур корхоналар давлат мулки ҳисобланса ва темир йўл транспортини бошқариш органларининг қарорига биноан ташкил этилса;

 юк ташувчи билан жўнатувчи ўртасидаги муносабатлар юк ташиш шартномалари асосида қурилса, лицензия олиниши керак деган хулосага келиш мумкин.

Сизнинг ҳолатда сиз юкларни жўнатиш ёки олиш учун темир йўл составига қўшиладиган вагон эгасисиз. Транспорт воситаси сифатида ташувчига тегишли бўлмаган вагонни ташиш қоидаларида (Халқаро темир йўл юк алоқалари тўғрисидаги Келишувнинг* 4-иловаси) назарда тутилган талабларни ҳисобга олган ҳолда вагонингиз ҳаракатланишини таъминловчи ташкилот ташувчи бўлиб чиқади.

Шу тариқа, темир йўл транспортида юк ташишга лицензия олишингизга зарурат йўқ, зеро сиз бевосита ташимайсиз, балки вагон эгаси ҳисобланасиз.

 

Тимур Мўминов,

«Norma Online» эксперти.

 


*Ўзбекистон Республикаси (Ўзбекистон темир йўллари) Келишувга 1993 йил 18 июндан бошлаб қўшилган.

Прочитано: 1789 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика