Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 21 / Эксперт криминалист ён дафтаридан

Шартнома ўқилиши, бинобарин эътибор билан ўқилиши керак

 

Ўзбекистон иқтисодиётида молия-кредит соҳасининг ғоятда муҳим институти ҳисобланган банклар алоҳида ўрин тутади. Банк тизими нархларнинг барқарорлиги ва миллий валютанинг бақувватлилиги, тўловларнинг узлуксиз ва ишончли ўтказилиши, ягона пул-кредит сиёсатининг амалга оширилиши, валютани тартибга солиш ва мамлакатда валюта назоратини ташкил этиш ҳамда амалга оширилишини таъминлайди. У иқтисодиёт секторларини кредитлашнинг асосий манбаидир.

Банк фаолияти салмоқли моддий бойликларнинг бир ерга тўпланиши ҳамда корхоналар, минтақалар ва иқтисодиётнинг бир қатор тармоқлари хўжалик фаолиятига таъсир кўрсатадиган молиявий механизмлар билан боғлиқдир. Бу эса, табиийки, кўпинча мижозлар билан муносабатларда низоли вазиятларни юзага келтиради.

 

Эксперт амалиётининг кўрсатишича, фуқаролик суди ишида жисмоний шахслар билан банклар ўртасида энг кўп низолар шартномавий муносабатлар туфайли юзага келади. Шартнома шартларига риоя этилишининг асослилигини тадқиқ этиш ушбу тоифадаги ишлар суд-иқтисодий экспертизасининг муҳим вазифаси ҳисобланади.

Ана шундай ишларнинг бири тўғрисида сўзлаб берамиз. Суд ажрими билан А.нинг жавобгар – очиқ акциядорлик-тижорат банкига (ОАТБ) даъвоси бўйича фуқаролик ишига доир суд-иқтисодий экспертизаси тайинланди. Сўз олдиндан тузилган омонат шартномасининг шартларига кўра омонатлар бўйича фоизлар ундириш тўғрисида борарди.

Даъвогарнинг аризасидан маълум бўлишича, у 2013 йил ноябрида йиллик 28% ҳисобидан «Олтин куз» омонатини очтирган. Бироқ ушбу ставкада фоизлар фақат 1 ой тўланган. Сўнгра банк мижозни хабардор қилмай, уни талаб қилиб олгунча омонатига ўтказган. Унга доир фоизлар ҳам экспертиза ўтказилган кунгача – 2016 йил 1 январгача – йиллик 5% миқдорида ҳисоблаб ёзилган. Мижоз ставканинг камайишига рози бўлмаган ва банкнинг «ҳисоблаб ёзилмай қолган» фоизлар суммаларини тўлашини талаб қилган. Эксперт экспертиза ўтказилган кунда, яъни 1.01.2016 йилда мижознинг банкдаги жамғарма ҳисобварағида бўлган маблағлар суммасини аниқлаши керак эди. Тадқиқот ўтказиш учун у даъвогарнинг омонат дафтарчаси ва шахсий карточкасини, шунингдек «Олтин куз» омонат тури тўғрисидаги банк низомини таҳлил қилди. Ушбу масалани кўриб чиқишда ҳужжатли текшириш, хусусан, арифметик ҳисоблаш ва ҳужжатларни таққослаш усулини қўллаш энг мақбул усул ҳисобланади.

Иш материалларидан кўринадики, даъвогар 12.11.2013 йилда ОАТБга йиллик 28% фоиз ставкасида 1 ой муддатга «Олтин куз» омонати бўйича 60 001 000 сўм омонат қўйган, бу бўйича омонат дафтарчаси очилган. Шахсий карточкада даъвогар томонидан имзоланган «Йиллик 28% тўланадиган муддатли омонат қўяман, омонат шарти билан 12.11.2013 йилда танишдим» ёзуви бўлган, у банкнинг масъул ходими томонидан 60 001 000 сўм қабул қилинганлигини ҳужжатли тасдиқлаган.

Банк низомида назарда тутилишича, «Олтин куз» омонати 1 ой муддатли ва йиллик 28 фоизли ставкадан иборат муддатли омонат ҳисобланган. Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (АВ томонидан 4.03.2011 йилда 2205-сон билан рўйхатдан ўтказилган, МБ бошқарувининг АВ томонидан 26.08.2015 йилда 2711-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига кўра ўз кучини йўқотган) 35-бандида назарда тутилишича, омонатчи муддатли омонат суммасини муддат тугаганидан кейин муддатли банк омонати шартномасида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганидан кейин қайтариб беришни талаб қилмаган ҳолларда, агар муддатли банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома омонатни талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар шартлари асосида узайтирилган деб ҳисобланади.*

Экспертнинг бажарилган операциялар тўғрилигини меъёрий тарзда текшириб чиқиши омонат ставкаси пасайишининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлигини тасдиқлади. Шу тариқа, банкнинг талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобвараққа унинг муддати тугагач мижоз талаб қилиб олмаган муддатли депозитни ўтказган ҳаракатларнинг асослилиги аниқланди.

Эксперт ўтказган тадқиқот натижалари бўйича ойлик фоизларни ҳисобга олганда «Олтин куз» омонати бўйича даъвогарнинг асосий омонати суммаси 79 850 646 сўмни ташкил этади деган хулосага келди, шу жумладан:

асосий омонат суммаси – 60 001 000 сўм;

2013 йил 12 ноябридан 12 декабригача бўлган давр учун йиллик 28% ҳисобдан 1 ой муддатга «Олтин куз» омонати бўйича фоизлар суммаси – 1 380 845 сўм;

талаб қилиб олингунча омонати бўйича йиллик 5% миқдорида 2013 йил 12 декабрдан 2016 йил 1 январгача бўлган омонат бўйича ойлик фоизлар суммаси – 6 156 267 сўм.

Шуни таъкидламоқчи эдимки, шартнома иштирокчиси бўлмиш мижознинг кўпинча банк соҳасини тартибга соладиган қонун ҳужжатларини билмаслигини умуман банк тизимига нисбатан асосланмаган ишончсизликни туғдириши мумкин. Низоли вазиятларга йўл қўймаслик учун банк ходимларига аҳоли – уларнинг мижозлари билан тушунтириш иши олиб боришни, аниқ мисолларда шартнома шартларини бажариш ёки бажармаслик оқибатларини кўрсатишни тавсия қилишимиз мумкин.

 

Севара Холмуҳаммедова,

ЎзР АВ ҳузуридаги РСЭМнинг
давлат суд эксперти.

 


*Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 26.08.2015 йилда 2711-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилади, унинг 37-бандида айтилишича, омонатчи муддатли омонат суммасини муддат тугаганидан кейин муддатли банк омонати шартномасида назарда тутилган ҳолатлар вужудга келганидан кейин қайтариб беришни талаб қилмаган ҳолларда, агар муддатли банк омонати шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома омонатни талаб қилиб олингунча сақланадиган омонатлар шартлари асосида узайтирилган деб ҳисобланади.

Муддати тугаган муддатли омонатлар бўйича талаб қилиб олингунча омонат шартлари асосида фоизлар ҳисобланади ва бу ҳақда омонат шартномасида кўрсатилган бўлиши шарт.

Прочитано: 1867 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика