Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 21 / Хўжалик юритиш қоидалари

Фермерга НКМ керакми?

 

Фермер хўжалиги учун НКМ бўлиши мажбурийми? Нақд тушумни НКМни қўлламасдан дарҳол банкка топшириш мумкинми?

И.Каримов,

тадбиркор.

 

– Товарларни (ишларни, хизматларни) нақд пулли ҳисоб-китоб йўли билан сотувчи барча юридик шахсларга НКМни қўллаш талаби татбиқ этилади (Солиқ кодексининг 72-моддаси; Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида низомнинг 2-банди, ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон Қарорига 1-илова).

Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра нақд пулли ҳисоб-китобларни НКМни қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг айрим тоифалари бундан мустасно. Уларнинг рўйхати ВМнинг 306-сон Қарорига 3-иловада келтирилган. Фермер хўжаликлари уларнинг сирасига кирмайди.

Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг (ВМнинг 28.08.2012 йилдаги 253-сон Қарорига 1-илова) ­48-банди билан белгиланишича, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш юридик шахслар – қишлоқ хўжалиги корхоналари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва савдо корхоналари томонидан ижара шартномаси шартларида турғун савдо шохобчалари орқали, фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш бўйича тўлов терминалларини мажбурий қўллаган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул тушумини топширган ҳолда амалга оширилади. Шу сабабли хўжалигингиз маҳсулоти қаерда сотилишидан қатъи назар, нақд пулли ҳисоб-китобда НКМни қўллаш зарур.

Шуни ҳам қайд этиб ўтамизки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига банкка ЭКИҲнинг 20 баробари миқдоригача бўлган нақд пул тушумини мустақил топшириш ҳуқуқи берилган (Президентнинг 24.08.2011 йилдаги ПФ-4354-сон Фармони 6-банди). Агар тушум ЭКИҲнинг 20 баробаридан ошса, у инкассация хизмати орқали топширилиши керак.

 

Ирина Ахметова,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1665 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика